Ўзгидромет бугун кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

Oбуна бўлиш
Синоптиклар маълумотларига кўра, бугун ёғингарчилик кутилмайди.
ТОШКЕНТ, 02 окт — Sputnik. Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди, деб хабар қилмоқда Ўзгидромет.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, жанубда ва чўл худудларида баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +21...+26 даражани ташкил этади.
Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати +21...+23 даража бўлади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 9-14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +12...+17 даража бўлади.
Янгиликлар лентаси
0