Шавкат Мирзиёев ХХР ташкил топган куни муносабати билан Си Цзиньпинга табрик йўллади

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев (справа) и председатель КНР Си Цзиньпин перед церемонией совместного фотографирования глав стран - участниц Шанхайской организации сотрудничества (ШОС).
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев (справа) и председатель КНР Си Цзиньпин перед церемонией совместного фотографирования глав стран - участниц Шанхайской организации сотрудничества (ШОС). - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.10.2022
Oбуна бўлиш
Табрик сўзида эзгу ниятлардан ташқари Ўзбекистон ва Хитой муносабатлари изчил ривожланиб бораётгани қайд этилган.
ТОШКЕНТ, 1 окт - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси ташкил топганининг 73 йиллиги муносабати билан ХХР Раиси Си Цзиньпинга табрик йўллади.

Мактубда дунёдаги мураккаб вазиятга қарамай, Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги икки ва кўп томонлама ҳамкорлик барча йўналишларда тобора мустаҳкамланиб бораётгани мамнуният билан таъкидланган.

Яқинда Ўзбекистон Республикасига амалга оширилган давлат ташрифи ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида бўлиб ўтган сермаҳсул учрашувлар мамлакатларимиз ўртасидаги алоқаларни ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларининг янги даражасига кўтаргани қайд этилган.
Янгиликлар лентаси
0