Махсус операция: 30 сентябрнинг асосий хабарлари
17:45 01.10.2022 (янгиланди: 18:40 05.04.2023)
© Sputnik / РИА Новости
/ Oбуна бўлиш
Махсус ҳарбий операция бошлангандан бери Украина жами 309 та самолёт, 155 та вертолёт, 2112 та учувчисиз учиш аппарати йўқотди.
ТОШКЕНТ, 1 окт - Sputnik. Россия Федерацияси томонидан Украина ҳудудида олиб борилаётган махсус ҳарбий операция бўйича 30 сентябрнинг асосий воқеалари.
Мудофаа вазирлиги ҳисоботи:
Днепропетровск шаҳри яқинида Россия Аэрокосмик кучларининг юқори аниқликдаги зарбаси Южний машинасозлик заводи ишлаб чиқариш бирлашмаси ҳудудидаги Украинанинг "Гром-2" ва "Точка-У" тезкор-тактик ракеталарини йиғиш цехларини вайрон қилди.
ДХРнинг Краматорск шаҳри яқинида жойлашган Украина ҚКнинг 81-ҳаво-десант бригадаси бўлинмаларига, 80-бригаданинг ракета ва артиллерия қуроллари омборига, ракета зарбалари бериш натижасида 200 нафаргача миллатчилар, 23 та ҳарбий техника бирлиги, тўп ва ракета артиллерияси учун 30 тоннадан ортиқ ўқ-дориларни йўқ қилди.
ДХРнинг Закотное аҳоли пунктлари ва Николаев шаҳрида жойлашган Украина ҚКнинг 26-артиллерия ва 59-мото пиёода ўқчи бригадаларига, Херсон вилоятидаги Осокоровка аҳоли пунктида жойлашган 128-тоғ-ҳужум бригадаси, ДХРнинг Времевка аҳоли пунктида жойлашган 121-ҳудудуий мудофаа бригадаси, ДХРнинг Редкодуб аҳоли пунктида жойлашган 66 ва 93 механизациялашган бригададарига, шунингдек, 148 нуқтада жойлашган артиллерияси ва тирик кучига зарба берилган.
ДХРнинг Маяки, Запороже вилоятининг Лежино, Днепропетровск вилоятининг Павлоград, Коломитсево, ва Николаев шаҳри аҳоли пунктларида олтита ракета ва артиллерия қуроллари ва ўқ-дорилар омбори, шунингдек Редкодуб қишлоғи яқинидаги Украина ҚКнинг 93-механизациялашган бригадасининг иккита ёқилғи қуйиш дала пункти йўқ қилинди.
Николаев вилоятида, Червоний қишлоғи яқинида Россия Аэрокосмик кучларининг зарбасига айланиб, Украина Қуролли Кучлари электрон разведка марказининг мобил гуруҳи йўқ қилинди. Шунингдек, Николаев шаҳри яқинида артиллерия кучларининг қарши жанги натижасида Американинг HIMARS ракета тизимларининг взводига зарба берилди.
Россия Аэрокосмик кучларининг қирувчи самолёти Донетск Халқ Республикасининг Клесчеэвка қишлоғи яқинида Украина ҳарбий-ҳаво кучларининг МиГ-29 самолётини уриб туширди.
Украинанинг яна бир Су-25 самолёти Николаев вилояти, Тернове Поди қишлоғи яқинида Россия ҳаво мудофаа тизимлари томонидан йўқ қилинди.
Бундан ташқари, Россия Аэрокосмик кучларининг ҳаво мудофааси Херсон вилоятининг Урожайное, Луганск Халқ Республикасининг Сватово, Владимировка, ДХРНинг Петривске ва Новогоровка аҳоли пунктлари ҳудудларида бешта учувчисиз учиш аппаратини уриб туширди.
Шунингдек, Херсон шаҳри осмонида, Херсон вилояти Новая Каховка, Червони Маяк аҳоли пунктлари ҳудудларида ҳавода HIMARS кўп учирувчи ракета тизимининг 18 та Америка ракетаси йўқ қилинди ва Американинг иккита HARM радарга қарши ракеталари ўққа тутилди.
Киев режими Запороже атом электр станциясида техноген фалокат хавфини яратиш мақсадида провокацияларни давом эттирмоқда.
Украина артиллерияси Энергодар шаҳрининг турар-жойлари ва АЭСга туташ ҳудудларни яна бир бор ўққа тутди. Зарбалар Украина Қуролли Кучлари назорати остидаги Днепропетровск вилоятининг Никопол аҳоли пункти ҳудудидан берилган.
Россия Қуролли кучлари душманнинг ўқ отиш нуқталарини жавоб зарбаси билан бостиришди. Айни дамда радиацион муҳит нормал.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан бери жами 309 та самолёт, 155 та вертолёт, 2112 та учувчисиз учиш аппарати, 377 та зенит-ракета комплекси, 5153 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техникалар, 856 та кўп ракетали жанговар техника, 3440 та дала артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 5988 дона махсус ҳарбий машиналар йўқ қилинди.