Ғарб қандай мустамлакачи бўлган бўлса - шундайлигича қолди. Путин нутқидан асосий тезислар
© POOL / Медиабанкка ўтишЦеремония подписания договоров о вхождении в РФ ДНР, ЛНР, Запорожской и Херсонской областей состоялась в Кремле
© POOL
/ Oбуна бўлиш
Натижалар маълум. Одамлар ўз танловини қилди, деди Путин Донецк ва Луганск халқ республикалари, шунингдек, Херсон ва Запорожье вилоятларини мамлакат таркибига қабул қилиш тўғрисидаги битимларни имзолаш маросимида.
ТОШКЕНТ, 1 окт - Sputnik. Бу янгилик бутун дунёга тарқалиб улгурди: Россия президенти Владимир Путин Донецк ва Луганск халқ республикалари, шунингдек, Херсон ва Запорожье вилоятларини мамлакат таркибига қабул қилиш тўғрисидаги битимларни имзолади.
Путиннинг ушбу кенг кўламли ва, албатта, дунё тартибини ўзгартириш тўғрисидаги қарор бўйича нутқи деярли бир соат давом этди. Бунинг ажабланарли жойи йўқ: Путиннинг сўзлари нафақат Россия фуқароларига, балки бошқа давлатларга ҳам қаратилган эди.
Россия президенти нутқидаги энг муҳим тезислар Sputnik нигоҳида.
Барчаси халқаро ҳуқуқ доирасида
“Биласиз, Донецк халқ республикаси, Луганск халқ республикаси, Запорожье ва Херсон вилоятларида референдумлар бўлиб ўтди, уларнинг натижалари сарҳисоб қилинди, натижалар маълум. Одамлар ўз танловини қилди”, дея ўз нутқини бошлади Владимир Путин.
Путин референдум натижаларига эътибор қаратмади, аммо бу рақамлар оммавий ахборот воситаларида бир неча бор эълон қилинган. Референдум ўтказилган тўрт ҳудуд аҳолиси кўпчилик овоз билан Россияга қўшилишни қўллаб-қувватлади.
Одамларнинг тенглик ва ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи БМТ Низомида мустаҳкамланган, дея эслади Путин.
Ушбу ҳужжатдан парча:
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг мақсади:
Халқларнинг тенг ҳуқуқлилиги ва ўз тақдирини ўзи белгилаши тамойилини ҳурмат қилиш асосида халқлар ўртасида дўстона муносабатларни ривожлантириш, шунингдек, дунё тинчлигини мустаҳкамлаш бўйича бошқа тегишли чораларни кўриш.
БМТнинг туб аҳоли ҳуқуқлари тўғрисидаги декларациясида шундай дейилган:
3-модда
Маҳаллий халқлар ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқига эга. Ушбу ҳуқуқ туфайли улар ўзларининг сиёсий мавқеини эркин белгилайди, иқтисодий, ижтимоий ва маданий тараққиётни эркин амалга оширади.
4-модда
Маҳаллий халқлар ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини амалга оширишда ўзларининг ички ва маҳаллий ишлари билан боғлиқ масалаларда автономия ёки ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқига, шунингдек, ўзларининг автоном функцияларини молиялаштириш усуллари ва воситаларига эга.
Россия Киев билан музокарага тайёр
“Биз Киев режимини зудлик билан ўт очишни ва 2014 йилда бошлаган урушни тўхтатишга чақирамиз. Биз музокаралар столига қайтишга тайёрмиз”, деди Путин ўз мурожаати чоғида.
Путин шундай аниқлик киритди: Россия ДХР, ЛХР, Запорожье ва Херсон вилояти аҳолисининг танловини муҳокама қилмайди, чунки “халқ ўз танловини қилди, Россия эса уларга хиёнат қилмайди”.
Путин, шунингдек, ҳокимиятнинг мамлакатнинг янги ҳудудларини ривожлантириш бўйича режалари билан ўртоқлашди.
“Халқимизнинг хавфсиз ҳаётини таъминлаш учун ҳамма нарсани қиламиз, вайрон бўлган шаҳар ва қишлоқларни албатта қайта тиклаймиз”, деди Путин.
Қайд этилишича, Россия янги ҳудудларда шифохоналар, театрлар, музейларни тиклайди. Шунингдек, албатта, ҳудудларнинг инфратузилмасини, ишлаб чиқаришини ривожлантиради.
Aҳмоқлар учун қоидалар ҳақида
“Биз эшитишимиз бўйича, Ғарб қоидаларга асосланган тартибни талаб қилмоқда. Бу қоидаларни ким кўрган? Бутунлай ёлғон, икки-учлик стандартлар. Аҳмоқлар учун мўлжалланган”, дейди у.
“Россия сохта қоидалар билан яшамайди”, дейди Владимир Путин.
Этник гуруҳлар ва динларнинг тенглиги
Ғарб гегемонлиги мавзусини давом эттирган Путин, бу “деспотизм ва апартеиднинг аниқ характерига эга”лигини айтди.
“Улар дунёни цивилизациялашган давлатларга ва қолган мамлакатларга бўлишмоқда. Улар бутун халқлар ва давлатларни қоралайди - бу янгилик эмас. Ғарб элитаси қандай бўлган бўлса шундай - мустамлакачи бўлиб қолди”, деди Россия президенти.
Россия эса “халқларни биринчи ва бошқа тоифаларга бўлиш” тамойилини ва ўша русофобия бўлган сиёсий ирқчиликни қўллаб-қувватламайди, дея қўшимча қилди у.
“Биз мустамлакачилик босқинлари даврида ўзимизни талон-тарож қилдиришга йўл қўймадик”, деди Путин.
“Геббельс каби ёлғон гапиришади”
Ғарб давлатлари эскирган дунё тартибини сақлаб қолишни истаб, ёлғон тарғибот билан шуғулланмоқда. Бу ҳақда гапирар экан, Владимир Путин бу ҳодисага мисоллар келтирди.
“Украинадан ғалла қаерга кетади? Ҳа, ҳаммаси ўша Европа мамлакатларига кетади”, деди Путин ва етказиб беришни “яна бир фирибгарлик” деб таърифлади.
БМТ маълумотларига кўра, 3 августдан 4 сентябргача Украина ғалласининг 57 фоизи Ғарб мамлакатлари ва НAТОга кетган. Aфрика уларнинг атиги 18 фоизига эга бўлган – шуни эсда тутиш керакки, Ғарб Россияни Aфрикада очарчиликни кучайтираётганликда айблаган.
“Ғарбда ҳақиқат сохта уммонга ғарқ бўлди - улар Геббельсга ўхшаб ўйламасдан ёлғон гапиришади. Лекин одамларни доллар ёки евро билан боқа олмайсиз. Қоғоз пул билан ҳеч кимни боқа олмайсиз. Озиқ-овқат керак. Капитализация билан ҳеч кимни исита олмайсиз. Энергия керак. Шунинг учун ватандошларингизни камроқ овқат ейишга, камроқ ювинишга ишонтиришингиз керак. Aгар кимдир бунинг сабабини сўраса, улар душман деб эълон қилинади”, деди Путин.
Бугунги Россияда ҳамфикрлар кўп – кўплаб мамлакатларда мустамлакачиликка қарши ҳаракат ривожланмоқда ва у кучаяди, дея хулоса қилди президент.
“Бошланган Ғарб гегемонлигининг қулашини орқага қайтариб бўлмайди. Энди аввалгидек бўлмайди”, деди Путин.