Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Азов денгизи расман Россиянинг ички денгизига айланди

© AP Photo / Efrem LukatskyВид на порт города Мариуполя
Вид на порт города Мариуполя - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.10.2022
Oбуна бўлиш
Шу билан Киев расмийларининг Азов минтақасида провокациялар уюштириш, НАТОнинг эса у ерда ўз ҳарбий-денгиз базасини жойлаштириш режаларига барҳам топади.
ТОШКЕНТ, 1 окт - Sputnik. Азов денгизи расман Россиянинг ички денгизига айланди. Бу ҳақида Давлат Думаси депутати Михаил Шеремет маълум қилди.

ДХР, Запорожье ва Херсон вилоятларининг Россия таркибигга кириши муносабати билан Азов денгизи расмий равишда Россиянинг ички денгизига айланди, деди Давлат думасининг Қрим вилояти депутати Шеремет.

Унинг сўзларига кўра, бу билан Киев расмийларининг Азов минтақасида провокациялар уюштириш, НАТОнинг эса у ерда ўз ҳарбий-денгиз базасини жойлаштириш режаларига барҳам топади.
Президент Владимир Путин жума куни Кремлда ДХР, ЛХР, Херсон ва Запороже вилоятларида ўтказилган референдумлар якунлари бўйича уларни Россияга қабул қилиш тўғрисидаги битимларни имзолади.
Эслатиб ўтамиз, 23-27 сентябрь кунлари Украинанинг озод қилинган ҳудудларининг Россия Федерацияси таркибига кириши бўйича референдумлар бўлиб ўтган эди. Референдум натижаларига кўра ДХРда - 99,23%, ЛХРда - 98,42 %, Херсон вилоятида - 87,05 % ва Запорожье вилоятида - 93,11% аҳоли Россияга қўшилишни ёқлаб овоз берган эди.
Янгиликлар лентаси
0