Аксёнов: Янги ҳудудларнинг Россия таркибига кириши - тарихий адолатнинг тикланишидир

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишЦеремония подписания договоров о вхождении в РФ ДНР, ЛНР, Запорожской и Херсонской областей состоялась в Кремле
Церемония подписания договоров о вхождении в РФ ДНР, ЛНР, Запорожской и Херсонской областей состоялась в Кремле - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.10.2022
Oбуна бўлиш
Аксёнов: Бу тарихий адолатнинг тикланиши, ҳаммаси тўғри кетяпти. БИз тарихий чегараларимизга қайтмоқдамиз.
ТОШКЕНТ, 1 окт - Sputnik. ДХР, ЛХР, Херсон ва Запорожье вилоятларининг Россия таркибига кириши тарихий адолатнинг тикланиши ва бу охирги бирлашиш эмас. Бу ҳақда Қрим раҳбари Сергей Aксёнов таъкидлади.
“Бу тарихий адолатнинг тикланиши, ҳаммаси тўғри кетяпти. Президент аниқ айтди: биз тарихий чегараларга қайтмоқдамиз, рус дунёси бу чегараларга қайтмоқда. Шундай экан, мамлакат учун, президент учун, унинг қарорлари учун фахр туйғуси бор, аслида, ҳаммаси тўғри. Шунинг учун, Худога шукур, олға интиламиз, ишончим комилки, бу охирги бирлашиш эмас”, деди Aксёнов ўзининг Telegram каналида жойлаштирилган видеода.
Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин 30 сентябрь Кремлда ДХР, ЛХР, Херсон ва Запорожье вилоятларида ўтказилган референдумлар якунлари бўйича нутқ сўзлади, шундан сўнг у ҳудудларни Россия таркибига қабул қилиш тўғрисидаги битимларни имзолади.
23-27 сентябрь кунлари Украинанинг озод қилинган ҳудудларининг Россия Федерацияси таркибига кириши бўйича референдумлар бўлиб ўтган эди. Референдум натижаларига кўра ДХРда - 99,23%, ЛХРда - 98,42 %, Херсон вилоятида - 87,05 % ва Запорожье вилоятида - 93,11% аҳоли Россияга қўшилишни ёқлаб овоз берган эди.
Янгиликлар лентаси
0