Янги ҳудудларни Россия таркибига қўшиб олиш шартномаларини имзолаш маросими - видео

Oбуна бўлиш
Донецк ва Луганск халқ республикалари, шунингдек, Херсон ва Запорожье вилоятларининг Россия таркибига кириши бўйича келишувларни имзоланди.
ТОШКЕНТ, 30 сен - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Донецк Халқ Республикаси, Луганск Халқ Республикаси, Запорожье ва Херсон вилоятларини Россия таркибиша қўшиб олиш тўғрисидаги шартномаларни имзолади.
Маросим чоғида Владимир Путин ушбу ҳудудлар аҳолиси ўз ихтиёри билан Россия билан бирга бўлишга қарор қилганини таъкидлади.
"Улар ўз халқи билан бирга бўлишни, Ватан билан бирга бўлишни, унинг тақдирини яшашни, у билан бирга ғалаба қозонишни танлашди. Ҳақиқат биз томонда! Россия биз томонда!" - дед Путин.
Маросим Кремлнинг Георгиевский залида бўлиб ўтди. Шартномаларга ДХР раҳбари Денис Пушилин, ЛХР раҳбари Леонид Пасечник, Запорожье вилояти раҳбари Евгений Палецкий, Херсон вилояти раҳбари Владимир Сальдолар имзо чекишди.
Шу дамдан бошлаб Россия Федерацияси таркибида янги субъектлар пайдо бўлди.
Кейин Россия мадҳияси янгради. Путиннинг ёнида турган Пушилин, Пасечник, Балицкий ва Сальдо биринчи марта Федерациянинг янги субъектлари раҳбарлари сифатида уни тинглашди.
Янгиликлар лентаси
0