Бугун шимол ва чўл ҳудудларда шамол кучаяди – Ўзгидромет

© Sputnik / Макс Ветров / Медиабанкка ўтишВетер
Ветер - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.09.2022
Oбуна бўлиш
Ўзгидрометга кўра, бугун кун давомида шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл 15-18 м/с гача кучайиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистоннинг баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет маълум қилди.
Қайд этилишича, кун давомида шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл 15-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 24...29 даражани ташкил этади.
Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 25...27 даража бўлади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 15...20 даража бўлади.
Янгиликлар лентаси
0