https://sputniknews.uz/20220929/foydalanilmagan-aviachiptalar-uchun-mablagni-qaytarish-soddalashtiriladi---uzbekistan-airways-28639708.html
Фойдаланилмаган авиачипталар учун маблағни қайтариш соддалаштирилади - Uzbekistan Airways
Фойдаланилмаган авиачипталар учун маблағни қайтариш соддалаштирилади - Uzbekistan Airways
Sputnik Ўзбекистон
Айни пайтда “Uzbekistan Airways”да бу борадаги барча жараёнларни соддалаштириш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда 29.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-29T13:42+0500
2022-09-29T13:42+0500
2022-09-29T13:42+0500
жамият
чипталар
аэропорт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/01/23715598_130:43:3077:1700_1920x0_80_0_0_2a1f5f0697efada02e7be192bd6553f6.jpg
ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Тез орада “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси сайтида фойдаланилмаган ёки қисман фойдаланилган авиачипталар учун пул маблағини қайтаришнинг соддалаштирилган функциясидан фойдаланиш йўлга қўйилади. Компания ахборот хизмати ижтимоий тармоқларда чоп этилган авиачипта пулини қайтариш тўғрисидаги хабарлар бўйича расмий маълумот эълон қилди. Қайд этилишича, авиакомпаниянинг расмий сайтида чипта пулини қайтариб беришни расмийлаштиришда йўловчининг шахсий маълумотлари, хизмат кўрсатувчи банк тўғрисидаги маълумотлар ва авиачипта маълумотларини киритиш талаб этилади.Фойдаланилмаган авиачипта учун пулни қайтариб бериш шакли Ўзбекистон ҳудудида фаолият олиб бораётган банкларининг талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва ушбу маълумотларни киритмасдан, пулни қайтариш бўйича авиакомпаниянинг молиявий кўрсатмаси кўриб чиқилмайди.Таъкидланишича, банк тўлов тизимлари томонидан дастурий таъминотнинг такомиллаштирилиши авиачиптани қайтариш шаклини тўлдиришни сезиларли даражада соддалаштиради ва барча ахборот хавфсизлиги талабларига риоя қилган ҳолда, тўлов тизимларининг халқаро стандартларга мувофиқ узлуксиз ишлашини таъминлайди.Маълумот учун, бугунги кунда авиакомпания йўловчилари фойдаланилмаган авиачипта учун пул маблағини қайтаришни чипта сотиб олинган жойда - авиакомпаниянинг расмий сайтида, Uzbekistan Airways Sales филиалида ва авиакомпаниянинг чет элдаги ваколатхоналарида расмийлаштиришлари мумкин.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/01/23715598_310:0:3041:2048_1920x0_80_0_0_167465fa3966697ccd0059f19895c283.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, чипталар, аэропорт
жамият, чипталар, аэропорт
Фойдаланилмаган авиачипталар учун маблағни қайтариш соддалаштирилади - Uzbekistan Airways
Айни пайтда “Uzbekistan Airways”да бу борадаги барча жараёнларни соддалаштириш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда
ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Тез орада “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси сайтида фойдаланилмаган ёки қисман фойдаланилган авиачипталар учун пул маблағини қайтаришнинг соддалаштирилган функциясидан фойдаланиш йўлга
қўйилади. Компания ахборот хизмати ижтимоий тармоқларда чоп этилган авиачипта пулини қайтариш тўғрисидаги хабарлар бўйича расмий маълумот эълон қилди.
Қайд этилишича, авиакомпаниянинг расмий сайтида чипта пулини қайтариб беришни расмийлаштиришда йўловчининг шахсий маълумотлари, хизмат кўрсатувчи банк тўғрисидаги маълумотлар ва авиачипта маълумотларини киритиш талаб этилади.
Фойдаланилмаган авиачипта учун пулни қайтариб бериш шакли Ўзбекистон ҳудудида фаолият олиб бораётган банкларининг талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва ушбу маълумотларни киритмасдан, пулни қайтариш бўйича авиакомпаниянинг молиявий кўрсатмаси кўриб чиқилмайди.
“Айни пайтда авиакомпанияда бу борадаги барча жараёнларни соддалаштириш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда”, - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, банк тўлов тизимлари томонидан дастурий таъминотнинг такомиллаштирилиши авиачиптани қайтариш шаклини тўлдиришни сезиларли даражада соддалаштиради ва барча ахборот хавфсизлиги талабларига риоя қилган ҳолда, тўлов тизимларининг халқаро стандартларга мувофиқ узлуксиз ишлашини таъминлайди.
Маълумот учун, бугунги кунда авиакомпания йўловчилари фойдаланилмаган авиачипта учун пул маблағини қайтаришни чипта сотиб олинган жойда - авиакомпаниянинг расмий сайтида, Uzbekistan Airways Sales филиалида ва авиакомпаниянинг чет элдаги ваколатхоналарида расмийлаштиришлари мумкин.