Донецк маркази соат 05:20да ўққа тутилди – видео

Oбуна бўлиш
Украина Қуролли кучлари референдум кунлари озод қилинган ҳудудларни ўққа тутиши кучайди, аксарият ҳолларда улар НАТО калибридаги 155 мм ли снарядлардан ва АҚШнинг HIMARS ракета тизимларидан фойдаланишмоқда.
ТОШКЕНТ, 28 сен - Sputnik. Референдумдан кейинги куннинг эрта тонгидан бошлаб Украина Қуролли кучлари Донецк шаҳри марказини ўққа тутишни бошлади.
“Менимча соат 05:20лар эди. Дераза синганини эшитдим. Яхшиям пардалар ёпиқ ва скоч билан ёпиштирилган эди. Акс ҳолда барча ойна синиқларини уй ичига тушарди.
Мен дарҳол ваннага кирдим, ҳозир яна снаряд учиб келади деб ўйлади. Иккинчи снаряд нариги томонда портлади. Ҳаммаси тинчланмагунича ваннахонада ўтирдим”, - деб ҳикоя қилиб берди маҳаллий аҳоли вакили.
Эслатиб ўтамиз, 23-27 сентябрь кунлари махсус операция давомида озод қилинган ҳудудларда референдумлар бўлиб ўтди. 27 сентябрь куни соат 23:00да эълон қилинган натижаларга кўра, ДХР, ЛХР, Запорожье ва Херсон вилоятлари аҳолисининг катта қисми (90% атрофида) Россияга қўшилишни ёқлаб овоз беришди.
Украина Қуролли кучлари референдум кунлари озод қилинган ҳудудларни ўққа тутиши кучайди, аксарият ҳолларда улар НАТО калибридаги 155 мм ли снарядлардан ва АҚШнинг HIMARS ракета тизимларидан фойдаланишмоқда.
Янгиликлар лентаси
0