Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Махсус операция: 26 сентябрнинг асосий хабарлари

© Sputnik / Медиабанкка ўтишРабота ПВО "Тор М2У" в зоне проведения спецоперации
Работа ПВО Тор М2У в зоне проведения спецоперации - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.09.2022
Oбуна бўлиш
Киев режимининг ўқ отиш нуқталари Россия артиллериясининг жавоб ўқлари билан бостирилди. А️йни дамда Запорожье АЭСда радиациявий вазият нормал.
ТОШКЕНТ, 27 сен - Sputnik. Россия Федерацияси Украина ҳудудида олиб борилаётган махсус ҳарбий операциянинг асосий воқеалари ҳақида ҳисобот берди.

Мудофаа вазирлиги ҳисоботи:

Украина ҚКнинг 14-механизациялашган ва 95-ҳаво ҳужуми бригадаларининг Харьков вилоятининг Сенково ​​ва Червоний Оскол аҳоли пунктларида жойлашган бўлинмаларига берилган зарбаси натижасида душман 120 дан ортиқ ҳарбий хизматчи ва 15 та ҳарбий техника йўқотди.
ДХРнинг Святогорск посёлкаси ҳудудидаги жойлашган “Хорижий легион” ва миллатчи тузилмаларга юқори аниқликдаги зарба натижасида 100 га яқин жангари йўқ қилинди.
Бригада қўмондонлиги йиғилиши чоғида Украина Қуролли Кучларининг
ДХРнинг Часов Яр қишлоғи яқинидаги 10-тоғ ҳужум бригадаси қўмондонлик пунктига берилган ракета зарбаси натижасида 25 нафаргача украиналик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди ва 40 дан ортиқ киши яраланди. Саккизта ҳарбий техника яроқсиз ҳолга келтирилди.
Николаев вилояти, Очаков шаҳри яқинида жойлашган 406-артиллерия бригадасига берилган юқори аниқликдаги зарба натижасида 50 тагача жангари, 10 та ҳарбий техника ва 2000 дан ортиқ артиллерия снарядлари йўқ қилинди.
Оператив-тактик ва армия авиацияси, ракета кучлари ва артиллерия томонидан берилган зарбалар Украина Қуролли Кучларининг
Харьков вилоятининг Купянск, ДХРнинг Шурово ва Кирово, Запорожье вилоятининг Камишеваха ва Херсон вилоятининг Высокополье аҳоли пунктлари ҳудудларига берилган зарбалар натижасида Украина ҚКнинг бешта бошқарув пункти, 56та артиллерия бўлинмаси, ва 163 нуқтада жойлашган ҳарбий куч ва артиллерияси йўқ қилинди.
ДХРнинг Николаев ва Краматорск шаҳарларида ва Запорожье вилоятида Украина Қуролли Кучларининг учта ракета-артиллерия ўқ-дори омборлари йўқ қилинди.
Россия қирувчи самолёти ДХРнинг Селидово қишлоғи яқинида Украина ҳарбий-ҳаво кучларининг Су-24 самолётини уриб туширди.
Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Херсон вилоятининг Бобровий Кут, Зелений Гай, Украинка, Садок, Новая Каховка, Максим Горкий аҳоли пунктлари, Запорожье вилоятининг Молочанск аҳоли пункти, ДХРнинг Селидово ва Кирилловка туманларида 13 та учувчисиз учиш аппаратини уриб туширди.
Херсон вилоятидаги Антоновский кўприги яқинида, шунингдек, ЛХРнинг Сватово, Херсон вилоятининг Новая Каховка аҳоли пунктларида яқинида HIMARS ва "Ольха" ракета тизимларининг 19 та снарядлари йўқ қилинди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан бери жами 302 та самолёт, 155 та вертолёт, 2 087 та учувчисиз учиш аппарати, 377 та зенит-ракета комплекси, 5 114 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техникалар, 845 та кўп ракета тизимларига оид жанговар техника, 3,4417 та дала артиллерия қуроллари ва миномётлар, шунингдек, 5904 дона махсус ҳарбий машиналар йўқ қилинди.

Запорожье атом электр станцияси

Киев режими Запорожье атом электр станцияси ҳудудида провокацияларни давом этмоқда.
Украина Қуролли Кучларининг артиллерияси атом электр станциясига яқин жойлашган "Волна" қишлоғини ўққа тутди. Днепропетровск вилоятининг Никопол ва Марганец аҳоли пунктларида Киев режими назорати остидаги ҳудудлардан жами 25 та снаряд отилган.
Киев режимининг ўқ отиш нуқталари Россия артиллериясининг жавоб ўқлари билан бостирилди. А️йни дамда Запорожье АЭСда радиациявий вазият нормал.

Озод қилинган ҳудудларда референдум

Украинанинг озод қилинган ҳудудлари мақомини белгилаш учун 23-27 сентябрь кунлари референдум бўлиб ўтмоқда.
Марказий сайлов комиссияларининг сўнгги маълумотларига кўра, тўрт кун давомида ДХРда – 86,89 фоиз, ЛХРда – 83,61 фоиз, Запорожье вилоятида – 66,43 фоиз, Херсон вилоятида – 63,58 фоиз аҳолисайловда иштирок этган.
Украина Қуролли кучлари ва махсус хизматлари томонидан ҳар хил йўллар билан референдумга халал беришга уринишлар давом этмоқда. Булар сайлов участкаларини ўққа тутишдан ториб, аҳоли қўрқитиш, диверсантлар юбориш, сайлов участкаларида портловчи мосламалар ўрнатишгача бормоқда.
Референдумнинг охирги куни - 27 сентябрда, аҳоли хавфсизлик нуқтаи назаридан, сайлов участкаларидан ташқарида овоз бериш ўтказилмаяпти. Барча овоз берувчилар сайлов участкаларида овоз бермоқда. Сайлов участкалари соат 08:00 дан 16:00гача ишлайди.
Янгиликлар лентаси
0