Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

“Биз бу кунни жуда узоқ кутгандик”: Донецк аҳолиси референдум ҳақида

Oбуна бўлиш
Бугун ДХР ва бошқа озод қилинган ҳудудларда Россияга таркибига қўшилиш бўйича референдумнинг сўнгги куни.
Эрта тонгдан Донецк аҳолиси очилган овоз бериш участкасига келиб, ўз референдумда қатнашишди. Улар бу кунни узоқ кутишгани ва Россия таркибида бўлиш улар учун катта бахт эканини таъкидлашди.
23 сентябрь куни Донецк ва Луганск халқ республикалари, шунингдек, Херсон ва Запорожье вилоятларида Россия таркибига қўшилиш бўйича референдум бошланди. Овоз бериш беш кун, 27 сентябргача давом этади.
19 сентябрь куни ДХР ва ЛХР Жамоат палаталари республикалар раҳбарлари Денис Пушилин ва Леонид Пасечникка Россия таркибига қўшилиш бўйича зудлик билан референдум ўтказиш ташаббуси билан мурожаат қилди. Эртаси куни ДХР ва ЛХР расмийлари референдум 23-
27 сентябрь кунлари бўлиб ўтишини эълон қилди. Шунингдек, 20 сентябрь куни Херсон ва Запорожье вилоятлари маъмурияти референдумларни худди шу саналарда ўтказиш режасини эълон қилди.
Россия президенти Владимир Путин Россия референдум қарорларини қўллаб-қувватлашини айтди. Республикалар ва вилоятлар вакилларининг фикрича, Россияга қўшилиш уларнинг ҳудудлари хавфсизлигини таъминлайди ва тарихий адолатни тиклайди.
Янгиликлар лентаси
0