АҚШ ҳар доим Россияни душмани деб билган

© Sputnik / Алексей ДаничевСпасская башня Московского Кремля и Покровский собор.
Спасская башня Московского Кремля и Покровский собор. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2022
Oбуна бўлиш
Янги тарихнинг энг машҳур афсонаси шундай дейдики, 90 йилларда Совет Иттифоқи қулагандан сўнг, бизнинг америкаликлар билан катта дўстона алоқаларимиз бўлган. Вашингтон Россияни хавфли деб билмаган, унинг ривожланишга, глобализацияда иштирок этишда, ва бунда қандайдир қилиб пул тўплашда йўл қўйиб берган. “Тинчлик, дўстлик, сақич”. Кейин эса Россия ўзини "ёмон томонини" кўрсатди. Грузияни тинчликка мажбурлади, Қримни қўшиб олди, Донбассга ҳам ўтди. Америкаликлар ҳафа бўлишди ва Россияни “жазолашга ўтишди”.
Аслида ҳаммаси бундай бўлган эмас. Бу йили афсонавий Вульфовиц доктринасига ўттиз йил тўлади. Ундан илк бўлимлар Америка матбуотида 1992 йилнинг март ойида пайдо бўлган. СССР қулагандан сўнг уч ой ўтмасдан. Бироқ ўшанда ҳам АҚШ давлат департаменти ва Пентагоннинг таниқли ходими Пол Вулфовиц Россия Федерациясини АҚШнинг потенциал хавфи деб атаган ва америкаликларни ғалаба осмонида учиб юрмасликка чақирган.
Бундай таранг муносабат сабаблари жуда оддий: ҳаттоки СССР қулагандан сўнг заифлашган Россия дунёдаги энг йирик стратегик ядровий захирасини сақлаб қолган ва АҚШни ер билан яксон қиладиган дунёдаги ягона мамлакат бўлган. Демак, америкаликлар учун энг муҳими Россияни кучайишига ва Вашингтон таъсиридан чиқмасликка йўл қўйиш бўлган.
Вулфовиц америкаликлар учун янги душман тимсолини яратган. Бу коммунистик ғоянинг қулашидан сўнг жуда керак бўлган. Ҳаммаси осонгина ҳал бўлган: АҚШга рақобатчи бўлишга қодир ҳар қандай мамлакат АҚШ ҳужумига учраши мумкин бўлган. Таъқидлаш жоиз, ҳужум - бу ҳеч қандай метафора эмас. Бу аниқ-тиниқ қуролли ҳужумни англатади. Оддийроқ айтганда, уруш. Бомбалаш, ўлдириш, дарё-дарё қонлар.
АҚШнинг рақиби эса (ёки потенциал рақиби) сифатида Вульфович “АҚШ учун муҳим бўлган дунёнинг исталган минтақасидаги ресурсларни нодемократик назорат қиладиган” ҳар қандай мамлакатни тан олишни таклиф қилган.
“Нодемократик назорат қиладиган”- бу мамлакат ўз бойликларини ўзи тасарруф қилади, уни хоҳлаганига сотади, нархини Вашингтон айтганидек эмас, балки ўзи белгилайди дегани. “АҚШ учун ўта муҳим минтақа” сирасига муаллиф деярли бутун дунёни қўшган. Унинг рўйхатида шунчаки Африка ва Антарктида йўқ холос.
Вольфовицнинг бу қадар очиқлигидан америкаликлар бироз хижолат бўлишди, шунинг учун ҳужжат Вашингтон қашшоқликдан чиқиб, мустақил сиёсат олиб боришга имкон берадиган ҳар қандай мамлакатни бомбардимон қилишини қандайдир тарзда яшириш учун қайта-қайта ўзгартирилди. Шунинг учун Оруэллга мувофиқ американча гегемонияни “демократия” деб аташди, американча тажовузни “коллектив хавфсизлик”, доктринани эса худди устидан кулгандек, мудофаавий деб номлашди.
Шундай уйғунлаштирган ҳолда доктринани амалга ошира бошлашди. Вашингтон халқаро ташкилотларни ўз назорати остига олди, мамлакатлар ўртасида тузилган келишувларни синдирди ва ўз позициясини моҳиятан нейтрал институтларга юклади. Масалан Вольфовицнинг ўзи бир неча йил Жаҳон банкининг директори бўлиб ишлади. Уни хунук жинсий можародан кейин олиб ташлашди. Бироқ унинг ортидан яна бошқа америкалик келди- Goldman Sachs дан Роберт Зеллик.
АҚШ НАТО блокига ўз халқлари иродасини менсимаслан бир нечта мамлакатларни тиқиштирди. Украина Қуролли Кучларини ҳам “демократик назорат остига олди” - кўпни кўрган Вульфовиц буни 1992 йилдаёқ талаб қилган эди. Улар Вашингтон вассаллари бўлган мамлакатларнинг “мудофаа комплексини қайта миллийлаштиришга” рухсат беришмади.
Рақибни сезиш биланоқ уни бомбалашга тушиб қолишди, ҳаттоки БМТ ёки Вольфовиц фикри бўйича “эскирган ва заиф” бошқа халқаро ташкилотларнинг фикрлари билан қизиқишмади. 11 сентябрдан сўнг Волфовиц доктринасини кичик Бушнинг доктринаси муваффақиятли тўлдирди. Унинг фикрича, Қўшма Штатлар унга таҳдид соладиган ҳар қандай давлатга қарши ҳужум бошлаши мумкин. Даҳшатлиси шундаки, бу ҳар қандай ёки у қадар муваффақиятли бўлмаган давлат бўлиши мумкин эди.
Сиз барқарор ва ривожаланаётган - Ливия, Ироқ, Югославия номли мамлакатларни эслайсизми? Қани улар? Биз уларга қараб фақат харобаларни кўряпмиз. Сурияни эса американинг “демократиялашувидан” ўз вақтида Россиянинг аралашуви қутқарган эди. Ва айни пайтда биз Украина шарқини шундай ҳимоя қилмоқчимиз.
Ва бу барча даҳшатли ҳужумлар, ушбу қўрқинчли геноцид намойишкора бажарилган, яъни барча дунё ҳукуматлари американча ҳужумни кўриб қўрқишлари учун. Вашингтоннинг барча ҳужумлари адресати эса доим Москва бўлган. Шаъма тушунарли эди: жим ўтиринг ва ўзингиздан кетманг.
Шундай қилию, 2000 йиллар бошида Путиннинг ҳокимиятга келиши билан Россия парадоксал вазифага дуч келди. Бир томондан хўжаликни оёққа турғазиш, мамлакани ўша муборак “90 йиллардан” кейин тиклаш керак эди. Америкаликлар орзу қилган ресурсларни ўз назорат остига қайтариш. Шиддат билан ривожланиш керак эди.
Бошқа томондан эса Вашингтон назарида заиф ва бахтиқаро бўлиб кўриниш керак эди. Ҳеч бўлмаса, узоқ ўтмишда биз Американинг рақиби бўлишимиз мумкинлиги ҳақида шубҳа уйғотмаслик керак эди.
Ва узоқ вақт мана шу парадоксал вазифа амалга ошириб келинди. Майда-чуйдаларгача келишиб, муроса қилиб, юртимиз муттасил бойиб, тараққий этиб, армияни модернизация қилди, ишлаб чиқаришни юксалтирди, олға интилди. Тинч тараққиёт йиллари ғалаба қозонди - Столипин орзу қилган ўша йигирма йиллик ички ва ташқи тинчликка эришди.
Дарвоқе бунда бизнинг ижодкор зиёлиларимиз ва ростгўй журналистларимизга алоҳида ташаккур билдириш лозим. Ўнлаб йиллар давомида улар дунёга бизда қанчалар ҳаммаси ёмон эканлиги ҳақида сўзлаб келишди. Дунё фестивалларини Россиянинг қанчалар санъаткорона ҳалок бўлаётгани ҳақидаги фильмлари забт этди. Либерал журналист коррупция, армия, таълим, соғлиқни сақлаш тизимидаги таназзулга учраган ислоҳотларни танқид қилди. Бу эса америкаликларга жуда ёқди: қаранглар, русларнинг ўзлари ҳалок бўлишяпти, ҳеч нима қилиш керак эмас деб ўйлашди.
Вашингтоннинг энг яқин вассалари эса жуда ёмон яшашди. Масалан, ўша Германияни олайлик. Бир томондан ҳайратланарли иқтисодий (Россия углеводородларисиз мумкин бўлмаган) муваффақиятлар. Бошқа томондан -атайин суст ва келишувларга мойил ташқи сиёсат. Бир қатор сабр-тоқат билан бошдан кечирилган хўрликлар - уларнинг тожи, шубҳасиз, Америка разведка хизматлари Германия раҳбари - канцлер хоним Меркелни кечаю кундуз тинглаётганини очиқчасига тан олиш эди. Америка суверенига эътироз билдиришга эҳтиёткорлик билан уринишлар ва дарҳол орқага қайтиш. Пандемия даврида мигрантларнинг бостириб киришига, гей ташвиқотига, насронийликни таъқиб қилишга, энг оғир локдаунларга ва бир қатор инқирозларга розилик. Майли ҳамма нарса бўлсин, фақат Вашингтон ғазабланмасин.
Европанинг энг бой мамлакати нима учун бундай йўл тутди? Ҳа, тўғри, Американинг рақиби бўлиб кўринмаслик учун. Германия ҳукумати тўлар ва илтимо қиларди, нима бўлса ҳам бир йилча, гегемон уларга қарши чиқиб қолгунигача.
Охир-оқибат немислар энг катта устунликлари- Россия билан ҳамкорликдан воз кечишди. Аммо бу кўриб турганимиздек, уларни қутқара олмади. Вашингтон барибир Германия ҳаддан ташқари кўтарилганини сезиб қолди. Ҳозирча- иқтисодий услублар билан. Агар немислар арз қилгудек бўлса, ҳатто кучлар билан ҳам. Германия ҳудудида Америка базалари етарлича.
Германиячи? Эҳтиёткорлик қилди, ҳатто Хитой- сайёранинг иқтисодий гегемони, қудратли армия эгаси ҳам кутиб турди. Ким ҳам ўз фуқароларини Америка ракеталари нишонига ташлаши мумкин, ахир бундай қилмаслик мумкинку?
Ахир энг аҳмоқ либераллар Вашингтон қандайдир рақобатга, демократияга, инсон ҳуқуқларига ишонади деб ўйлайди. Улар ҳатто нега АҚШ Яқин Шарққа кириб қолди, у ерда демократияни ярата олишмайдику деб ҳайрон бўлишган эди.
Вой, Парвардигорим, ахир улар у ерларда ҳеч нимани қурмоқчи эмасдилар. У ерда ҳаммасини бомбаламоқчи, кўпроқ одамларни ўлдиришмоқчи эди. Уларнинг тасаввурида рақобат шундай. Бозорнинг американча кўринмас қўли- бу бомба кўрфазини очиш механизми.
2014 йилда Россия қудратини яшириш энди имконсиз эканлиги маълум бўлди. Грузия тинчлантирилган эди. Ва бунда унга ҳеч қандай америкалик ҳарбийлар ёрдам беришмади. Қрим қўшилди- Америка разведкасиниг ҳайратдан оғзини очириб. Донбасс тозалашлардан қутқарилди. Айтганча, қишки Олимпиада муваффақиятли ўтказилди- америкаликлар бундай аслида жуда рамзий ғалабаларни ҳам оғир ҳазм қилишади.
Ва ўшанда Вашингтоннинг мамлакатимизга қарши куч ишлатишга ўтиши вақт масаласига айланди. 2017 йилда, пандемиядан, махсус операциядан анча олдин америкалик таҳлилчилар “Путиннинг демократияга ассиметрик ҳужуми” ҳисоботини тузган эди. 2018 йил бошида у АҚШ Сенатининг халқаро алоқалар қўмитасида муҳокама қилинди.
Россиянинг яна қанча гуноҳлари бор-а! Аввало, биринчи навбатда биз ўз ресурсларимизни нодемократик тарзда бошқарамиз, уларни сотамиз, хоҳлаганимизга сотамиз. Бизнинг армиямиз яхши модернизациялашган. Саноат ва янги технологиялар ривожланмоқда. Россия фуқаролари яхши яшайди. Мустаҳкам мамлакат постсовет ҳудудида ўз етакчилигини тиклади ва Европа ҳамда жаҳонда ўз манфаатларини муваффақиятли илгари сурмоқда.
Аммо энг даҳшатлиси, Россия ёмон намуна кўрсатмоқда. Бошқа мамлакатлар унга қараб шундай бўлиши мумкинлигини кўришмоқда. Ривожланаётган, қудратли давлат бўлиш, ўз сиёсатини олиб бориш, Вашингтонга қулоқ тутмаслик мумкин ва Америка ракеталари сени йўқ қилиш учун учиб келмайди. Аммо бу дунё гегемонига муқобил дегани. Қандай бедодлик. Бундай бўлиши мумкин эмас.
Эътибор беринг, “Путиннинг ассимметрик ҳужуми” масаласи Трамп даврида муҳокама қилинган эди. Халқаро муносабатлар бўйича қўмита ундан дарҳол Россия билан нимадир қилишни талаб қиларди. Ўшанда ҳам мамлакатимиз АҚШ учун энг хавфли рақиб сифатида қаралар эди. Америкаликларнинг фикрига кўра, ундай бўлмаслиги керак.
Трампни ҳурмат қилган ҳолда айтиш керакки, у провокацияларга учмақди. Байден ҳокимиятга келиши биланоқ, Америка бизнинг чегараларимизга ҳужумларини бошлади. Украинани намойишкорона урушга тайёрлашди, буни эса ҳамма кўрди. Бугун эса ҳаммага янада маълумки, америкаликлар украинларни жангга ташлаб Россияни йўқ қилишмоқчи.
Бироқ, улар бу қадар кучли яширинишаётгани йўқ. Америка разведкаси Украина Қуролли Кучларининг мақсадларни белгилайди, америкалик инструкторлар пиёда аскарлар ва Америка қуроллари билан ишлашни ўргатади. АҚШ НАТО бўйича вассалларининг қонини боғламоқда. Бизнинг иқтисодимизни бузишга ҳаракат қилишмоқда. Улар Вашингтон назоратини олдиндан ўз қўлига олган халқаро институтларда ваҳшиёна босим ўтказмоқда. Улар руҳий ахборот ҳужумларини амалга оширишмоқда, одамлар иродасини синдиришмоқда.
Стивен Кинг битта романида мағлубиятга учраган шайтоннинг юзидан - гўзал инсон юзи чиқади ва унинг пардалари остидан ёвуз йиртқич ҳайвон келиб чиқади. Айнан шу нарса ҳозир бизнинг ғарбий чегараларимизда шундай ҳолат юз бермоқда.
Ва бунда Россия ўзини яхши тутмади, ва шу сабабли Америка уни жазолашга қарор қилди дейиш керак эмас. Биз шунчаки яхши яшаётган эдик, жуда мустақил эдик, дўстларимизни ҳимоя қилишга душманларимизга қарши жавоб қайтаришга қодир эдик. Мана, энди дунёвий ёвузлик бизни излаб келди. Унинг келмаслиги мумкин ҳам эмас эди. У бунга жуда узоқ тайёрланган. Энди эса биз уни мағлуб этиш учун қўлимиздан келган барча ишни қилишимиз керак.
Янгиликлар лентаси
0