Тошкент-Чирчиқ-Ҳожикент йўналиши бўйича электропоезд қатнови йўлга қўйилди
© “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” АЖ матбуот хизматиТошкент-Чирчиқ-Ҳожикент йўналиши бўйича электропоезд қатнови йўлга қўйилди
© “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” АЖ матбуот хизмати
Oбуна бўлиш
Тошкент-Чирчиқ-Ҳожикент йўналиши бўйича янги тезюрар электропоезд қатнови йўлга қўйилди
ТОШКЕНТ, 24 сен - Sputnik. Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида Тошкент — Чирчиқ — Хожикент шаҳарлараро тезюрар электропоездлар қатнови жорий этилди. Бу ҳақда “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкент — Чирчиқ — Хожикент темир йўл ҳудуди инфратузилмаси замонавий талабларга жавоб беришини таъминлаш мақсадида янги темир йўл ўтказгичлар қурилиши ишлари тугатилган, участка бўйлаб темир йўл излари таъмирланган, темир бетон устунлари янгиланган.
© “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” АЖ матбуот хизматиТошкент-Чирчиқ-Ҳожикент йўналиши бўйича электропоезд қатнови йўлга қўйилди
Тошкент-Чирчиқ-Ҳожикент йўналиши бўйича электропоезд қатнови йўлга қўйилди
© “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” АЖ матбуот хизмати
Шу муносабат билан 24 сентябрь кунидан бошлаб ҳафтанинг ҳар шанба ва якшанба кунлари ҳаракатланадиган Тошкент — Чирчик — Хожикент йўналишида тезюрар электропоездлар қатнови жорий этилган, натижада йўлга сарфланадиган вақт 1 соатга қисқарган.
© “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” АЖ матбуот хизматиТошкент-Чирчиқ-Ҳожикент йўналиши бўйича электропоезд қатнови йўлга қўйилди
Тошкент-Чирчиқ-Ҳожикент йўналиши бўйича электропоезд қатнови йўлга қўйилди
© “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” АЖ матбуот хизмати
Жадвал ишлаб чиқиш натижасида Тошкент — Чирчиқ оралиғидаги электропоезднинг ҳаракатланиш вақти 45 дақиқага, Чирчиқ — Хожикент оралиғида 15 дақиқага қисқарган ва йўлга сарфланадиган умумий вақт 1 соат 40 дақиқани ташкил этган.
Поездлар Тошкент жанубий вокзалидан ва Хожикент бекатидан қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
6429-сонли Тошкент 07:10 — Хожикент 08:53;
6430-сонли Хожикент 09:18 — Тошкент 11:00;
6435-сонли Тошкент 13:38 — Хожикент 15:19;
6436-сонли Хожикент 15:44 — Тошкент 17:26.