Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Калугалик волонтёр аскарларни ўзбек таомлари билан сийламоқда - видео

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишПалов
Палов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.09.2022
Oбуна бўлиш
Аскарлар Сергейни меҳрибонлиги учун “батя”, яъни “отажон” деб аташади.
ТОШКЕНТ, 24 сен - Sputnik. Калугалик 48-ёшли бизнесмен Сергей Скрипкин махсус операцияда иштирок этаётган аскарларни қўллаб-қувватлаш учун у тинч ҳаётдан воз кечиб чегарага яқин жойда ошхона очган.
“Биз бу ерда пишираётган таомлар – шашлик, шўрва, ош ва салатлар – буларнинг барчаси аскарларга тинч ҳаётдаги дам олиш кунларини эслатади. Уларга иссиқ овқат ҳам фойдали. Ахир улар ҳар доим “сухой паёк”да. Ҳаракатлар бошланиб қолса, умуман овқат ея олишмайди”, - деб ҳикоя қилади Сергей.
Ошхона ҳар куни 150-200 кишига мўлжаллаб турли мазали таомлар пиширади ва уларни ҳарбий ҳаракатларда иштирок этаётган аскарларга етказиб беради. Аскарлар уни меҳрибонлиги учун “батя”, яъни “отажон” деб аташади.
Кўнгиллилардан бири, Эмилия исмли аёл айштишига кўра, мусулмон жангчилар учун алоҳида ҳалол овқат пиширишади.
“Биз бугун 145 кишига овқат тайёрладик. Улардан 8 киши мусулмонлар. Улар учун алоҳида товуқ гўштидан овқат соламиз. Қолгани салатлар”, - дейди Эмилия.
Кўнгилли айтишига кўра, ушбу лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун Россиянинг турли шаҳарларидан унинг банк картасига пул жўнатиб туришади. Ушбу пуллар эвазига Сергей аскарларни нафақат иссиқ ва мазали таомлар билан балким уларга керакли иссиқ кийим-кечак ва бошқа жиҳозлар билан ҳам таъминлайди.
Янгиликлар лентаси
0