“Бу шунчаки ваҳима қилиш эмас”: Дунё Путинга қулоқ тутди

© Пресс-служба президента РФ / Медиабанкка ўтишОбращение президента РФ В. Путина
Обращение президента РФ В. Путина - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.09.2022
Oбуна бўлиш
БМТ Бош Ассамблеясидан бир кун олдин эълон қилинган Владимир Путиннинг нутқи ҳамма нарсани остин-устун қилди. Бош Ассамблеянинг кун тартибидаги барча масалалар чиппакка чиқди. Байден ёрдамчилари унинг нутқини қайта ёзишга киришишди.
Жо Байденнинг спичрайтерлари унинг нутқини тезда қайта ёзиб чиқишга шошиб қолишди. Уни АҚШ президенти минбардан туриб сўзлаши керак эди. Путиннинг нутқи ортидан Россиянинг тажовузкорлиги қораланди. Тўғрисини айтганда, бунга тинчгина кўникиб бўлмайди- хоҳ Грузияда бўлсин, хоҳ Сурияда, ёки айтайлик энди Украинада, - бизга ҳар доим “тажовуз” ёрлиғини ёпиштиришади. Гўёки биз куппа-кундузи ғарблик шерикларимиз бизнинг тинч-хотиржам шаҳар қишлоқларимизда ракеталар учириб юришига жимгина қараб туришимиз керакдек. Ўзлари томондан жавоб - йўқ. Нима ҳам дердик, энди бунақаси бўлмайди.
Байденнинг Бош Ассамблеядаги нутқи арафасида The Washington Post газетаси унга Путинга Украина ҳақида “қаттиқ танбеҳ” беришни маслаҳат берди. Хўш, тўғрисини айтганда, АҚШ президенти ёш эмас, ва бу иш унчалик ўхшамади. Байден Россиянинг БМТ Хавфсизлик Кенгашининг аъзоси эканлиги ва шу билан бирга, гўё ўз махсус ҳарбий операцияси билан “БМТ Низомининг асосий тамойилларини бузганлиги”ни таъкидлади. Америкаликларга бу Хавфсизлик Кенгашини кенгайтиришга уриниш учун имконият бўлиши керак, унга янги аъзони таклиф қилиш ва Кенгашнинг доимий ва доимий бўлмаган аъзолари сонини кўпайтиришга сабаб бўлиши керак эди.
Бу Вашингтон режимининг узоқ йиллардан буён орзуси - ўзининг энг содиқ вассалларидан бирини Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари сафига киритиб, Россия ва Хитойга босим ўтказишга ёрдам бериш.
Шу билан бирга номзодлар ҳам энг ажабланарли - масалан, Германия. Олаф Шольц бу фикрга қаттиқ қарши. Фашист босқинчиларининг даҳшатли жиноятларини эслайдиган одамлар ҳамон тирик. Бугун Донбассда халқимизнинг қонини тўкаётган бу йиртқич ҳайвонларнинг меросхўрлари эса аллақачон дунёни бошқармоқчи, БМТга асос солган Иккинчи жаҳон уруши ғолиблари сафига кириб олишмоқчи. Яна бошқа номзод - фақат кулманг - Япония. Немисларнинг уруш жиноятчилари рекордини янгилай олган дунёдаги ягона мамлакат.
Нима бўлганда ҳам Япония ва Германиянинг БМТ Хавфсизлик кенгашига қандай олиб кириш - даргумон. Чунки бунга Иккинчи жаҳон уруши вақтида айнан ушбу икки давлатдан улкан зарар кўрган Россия ва Хитой бунга вето қўяди. Демак, буларнинг барчаси ҳозирча қуруқ гап.
“Россияга ҳеч ким таҳдид қилмаган ва Россиядан бошқа ҳеч ким можарога чиқаришга ҳаракат қилмаган”- Байден яна ўша сафсатасини такрорлади. Бу ерда гуёки Путин "шунчаки беъмани ядровий таҳдидлар" билан чиққандек кўрсатишга уринишди.
Демак, америкаликлар Украина ҳудудларига миллиардлаб пул ташлаган, у ерга тонналаб қурол жўнатган, қуролли кучларини ўқитган, разведка маълумотларини тақдим этган, “ёлланма аскарлар” афсонаси остида ўз ҳарбийларини у ерга жўнатган. Америка қуролларидан рус одамларини ўлдиришган. Инглизча гаплашадиган қаёқдаги мишиқи йигитчалар Россия байроқларини Изюмдан йиртиб олишган. Ва худдики буларнинг барчаси Россияга таҳдид бўлмагандек. Тўғри, қарилик касалликлари ақлий имкониятларга ҳам таъсир қилади. Аммо бу қарилик касалликлари Байденнинг спичрайтерини ҳам бетоб қилишини ким ҳам билибди дейсиз?
Нутқнинг Хитойга бағишланган қисми кутилмаганда тинчликпарвар чиқибди. Маҳаллий таҳлилчилар Америка президенти ўз нутқида Хитойга камида уруш эълон қилишини кутишган. Аммо, афтидан, Россия масаласи шунчалик мураккаб бўлиб чиқдики, улар Узоқ Шарқ қанотида секинлашишига тўғри келди. Байден инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилмаслик ҳақида нималардир деб ғўлдиради, аммо АҚШ “Хитой билан зиддиятни истамайди” деб ишонтирди. Дарҳақиқат, икки фронтда - бир вақтнинг ўзида Россия ва Хитойга қарши - кўп уруш қилиш имконсиз.
Британияда ҳам Путиннинг нутқига Америка қўлланмалари бўйича изоҳ беришди. Мамлакат ТИВ раҳбари Жеймс Клеверли тушунмовчиликни ифодалади:“Биз ахир ҳеч қачон Россияга таҳдид қилмаган эдик, ҳеч қачон унинг ҳудудий яхлитлигига тегинмаган эдик”. Худдики- буни қаердан олишди? Бен Уоллес эса қисман сафарбарлик ҳақидаги қонун “Украинага бостириб кириш муваффақиятсизликка учраганлигини” белгиси деб қарор қилибди.
Мен Англия вазири қачон дунё харитасига қараганини билмайман, аммо унга тушунтириб қўйишни истардим. Уч кундан кейин, референдумдан сўнг, миллионлаб одамлар 113 минг квадрат километр майдонда Россияга қўшилади. Бу Буюк Британиянинг деярли ярми, Бен. Биз буни ҳайратланарли даражада кам қон тўкиш билан олдик - Россия Мудофаа вазирининг хабар беришича, Россия армиясининг қурбонлари олти мингдан кам одамни, Украина Қуролли кучларининг йўқотишлари - 60 мингдан ортиқни ташкил этади. Менимча, муваффақиятсизликлар бироз бошқача кўринади. Масалан сиз бутун НАТО бўлиб Афғонистондан қочгандек. Мана буни муваффақиятсизлик деса бўлади.
Энг муҳими, Путиннинг мурожаати Эски дунё вакилларини хавотирга солди. Бир неча соат давомида европаликлар Бош Ассамблеянинг четида ўз позицияларини мувофиқлаштириб, дод-вой қилди. Уларни тушуниш мумкин - агар бирор нима юз берса, бутун Европа ва бутун дунё бўйлаб радиация олиб келадиган “шамол атиргуллари” ҳақидаги ишора аниқ эди. Ниҳоят, улар бир қарорга келишди ва чуқур саросимага тушишди.
Путинга ҳар доим қўнғироқ қиладиган Макрон эса сафарбарликни хато деб атади. Олаф Шольц эса “аламзадалик акти” деди. Жозеп Боррелль махсус операция билан боғлиқ барча россияликларни ҳукм қилишга чақирди. Бундан ташқари, биз ЕИдан яна бир санкциялар пакетини кутаётганга ўхшаймиз – ё референдумлар учунми, ё сафарбарлик сабабми, ёки хуллас, уларнинг ўзлари ҳам билишмайди. Буларнинг барчаси жуда ачинарли кўринади.
Бошиданоқ деярли бутунлай америкаликлар таъсирига тушиб қолган БМТ Бош Ассамблеясининг мақсади Россияни намойишкорона “жазолаш” эди. Вашингтон Россия-Украина можаросида бетарафликка қатъий риоя қиладиган дунё мамлакатларини ўз томонига тортишни режалаштирган. Бир томондан, уларга иккинчи даражали санкциялар билан иқтисодни пастга тушириш билан таҳдид қилишди. Бошқа томондан, уларга руҳий босим ўтказишди: агар бизни қўллаб-қувватламасангиз, биз сизни яккалаб қўйишга ҳаракат қиламиз.

Хитойлик журналистлар таъбири билан айтганда, БМТ Бош Ассамблеяси “Ғарбнинг гарови”га айланди. Бироқ, Москвадан кутилмаган хабар кўп нарсани ўзгартирди. Дунёнинг энг муҳим давлатлари раҳбарлари “дунё томонига ўтишдан” бош тортдилар.

Нью-Йоркка келган Мексика ташқи ишлар вазири Марсело Эбрард Мексика президенти Андрес Мануэл Лопес Обрадор Украинадаги қарама-қаршиликни тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича ўз режасига содиқлигини тасдиқлади. Мексика раҳбарияти ҳам Россияга қарши санкцияларга қарши.
Бразилия президенти Жаир Болсонару Бош Ассамблеяда худди шундай руҳда гапирди. У Ғарб давлатларидан диалог ва можароларни ҳал қилишга аралашмасликни талаб қилди, шунингдек, “бир қутбли” санкцияларни кескин қоралашини айтди.
Расмий Хитой бу тинчликпарвар интилишларга қўшилди, шунингдек, музокаралар ўтказиш ва можарони ҳал қилишга чақирди. Бироқ, қизиғи шундаки, Путин нутқидан сўнг Си Цзиньпин хитойлик дарҳол ҳарбийларга – миллий мудофаа бўйича семинар иштирокчиларига мурожаат қилди ва армияни жанговар ҳаракатларга тайёрланишга чақирди. Бунинг ажабланарли жойи йўқ: америкаликлар Тайванни иккинчи Украинага айлантириш учун ҳамма нарсани қилишди. Кейин, Хитой Халқ Озодлик армиясига дуч келди ва Вашингтон яна ўзини ҳеч нарса билмасликка олди - ахир биз сизга таҳдид қилмагандик...
Хитойлик сиёсатшунослар Путиннинг қисман сафарбарлик ҳақидаги қарорига хайрихоҳ, аммо улар бу музокараларни маъносиз қилади ва муқаррар қарама-қаршиликни янада узоқ давом этишига олдиб келади. Уруш қанчалик узоқ давом этса, шунчалик хавфли ва олдиндан айтиб бўлмайдиган бўлади. Воқеа фонида глобал ядровий можаро пайдо бўлади.
Дунёвий қарама-қаршиликнинг бахтсиз жабрдийдаси бўлмиш Украина эса - аллақачон унутилган. Гап унда эмас, балки Ғарбнинг ўзини ва бутун дунёни хавф остига қўйиб, энг йирик ядровий давлатни қўзғатаётганида. Энди эса бутун дунё – етакчи сиёсатчилардан тортиб, дивандаги жангчиларгача – иккинчи кун Путиннинг “Бу пўписа эмас” жумласини муҳокама қилмоқда.
“Мен унинг ядровий қуролдан фойдаланишига ишонмайман”,- деб хожаларини тинчлантирмоқда Владимир Зеленский. “Ядровий урушда ғолиблар бўлмайди”, - деб ҳайқирмоқда Жо Байден. “Россия НАТО билан ядровий жангда мағлуб бўлади” деб ишонч билан валдирамоқда Шимолий Атлантика альянси бош котиби Йенс Столтенберг. “Агар Россия бошини суқса, НАТО уни узиб олади”, - деб ғўлдираб қўйди НАТОнинг Европадаги кучлари қўмондони собиқ ўринбосари, генерал Ричард Ширрефф.
Изоҳлар учун ташаккур, албатта. Биз тушундик сизларни. Бошқача бўлишини кутмаган ҳам эдик. Ғарбнинг ишлари пачава эканлиги аллақачон маълум эди. Улар ўз ҳолатларини тиклай олишмаяпти. Ва ягона ечим сифатида тўлақонли ядровий урушни кўришмоқда. Уруш ҳаммасини ўзи ҳисоб-китоб қилади. Хуллас, Ғарбнинг Украинани ҳимоя қилиш баҳонасида навбатдаги юриши бошланди.
Нима ҳам дердик, мамлакатимизнинг кўп асрлик тарихида қизиқ қонуният бор. Ҳар юз йилликда биз Ғарб пойтахтларини ишғол қиламиз. XVIII асрда Берлинни олдик. XIX асрда Парижни. ХХ асрда - яна Берлин. Айтиш жоизки, ҳар бир бундай ғалаба ўнлаб йиллар давомида тинчликни таъминлади. Ва биз ҳам ажойиб ҳаёт кечирдик, Европа ҳам шапаолқни олиб яна яхши яшашада давом этаверган. Одамлар ўртасида тинчлик ва хайрихоҳлик бўлган.
Бундан етмиш етти йил муқаддам ота-боболаримиз ўз қонларини тўкиб бизга ўнлаб йилларга етадиган осойишта ҳаётни таъминлаб беришган эди. Лекин ҳозир бу давр тугаган кўринади. Демак, яна дунёни забт этиш вақти келган...
Янгиликлар лентаси
0