https://sputniknews.uz/20220923/aqsh-dozaxga-qarab-ketyapti--tramp--28485533.html
АҚШ “дўзахга қараб кетяпти” – Трамп
АҚШ “дўзахга қараб кетяпти” – Трамп
Sputnik Ўзбекистон
Трампнинг сўзларига кўра, амалдаги президент Жо Байден жаҳон саҳнасида ожизлигини кўрсатди. 23.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-23T19:22+0500
2022-09-23T19:22+0500
2022-09-23T19:22+0500
дунёда
ақш
дональд трамп
жо байден
си цзинпин
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/01/18579501_0:266:3168:2048_1920x0_80_0_0_c954a577cdc0ab077bf22bc97345dd00.jpg
ТОШКEНТ, 23 сен – Sputnik. Aмериканинг собиқ президенти Дональд Трампнинг фикрича, Америка Қўшма Штатлари “дўзахга қараб кетяпти”, мамлакатга кучли етакчи керак, акс ҳолда “у омон қолмайди”.“Fox News” телеканалига берган интервьюсида Трамп президентлик муддати тугаганидан кейин “радикал ўзгаришлар”ни кўрганини айтди.Трампнинг сўзларига кўра, амалдаги президент Жо Байден жаҳон саҳнасида ожизлигини кўрсатди. Трампнинг фикрича, ҳозир Қўшма Штатларга, масалан, Хитой раҳбари Си Цзиньпин каби “ўткир ва ақлли” дунё етакчилари билан муомала қилиш учун ҳам ҳар қачонгидан кучли президент керак.Собиқ президент 2024 йилги сайловларда ўз номзодини кўрсатиш ҳақидаги тахминларни тасдиқламади, аммо бундай имкониятни инкор ҳам этмади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/01/18579501_312:0:3043:2048_1920x0_80_0_0_055073d438c20955ba59d15c893c17ff.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, ақш, дональд трамп, жо байден, си цзинпин
дунёда, ақш, дональд трамп, жо байден, си цзинпин
АҚШ “дўзахга қараб кетяпти” – Трамп
Трампнинг сўзларига кўра, амалдаги президент Жо Байден жаҳон саҳнасида ожизлигини кўрсатди.
ТОШКEНТ, 23 сен – Sputnik. Aмериканинг собиқ президенти Дональд Трампнинг
фикрича, Америка Қўшма Штатлари “дўзахга қараб кетяпти”, мамлакатга кучли етакчи керак, акс ҳолда “у омон қолмайди”.
“Fox News” телеканалига берган интервьюсида Трамп президентлик муддати тугаганидан кейин “радикал ўзгаришлар”ни кўрганини айтди.
“Мамлакатимиз жаҳаннамга қараб кетяпти, миллатимиз таназзулга юз тутмоқда. Давлат тартибсизлик ичида”, деди собиқ президент.
Трампнинг сўзларига кўра, амалдаги президент Жо Байден жаҳон саҳнасида ожизлигини кўрсатди. Трампнинг фикрича, ҳозир Қўшма Штатларга, масалан, Хитой раҳбари Си Цзиньпин каби “ўткир ва ақлли” дунё етакчилари билан муомала қилиш учун ҳам ҳар қачонгидан кучли президент керак.
“Республикачи ёки демократ бўладими, мен буюк одамни кўришни хоҳлайман. Мен унинг ақл бовар қилмайдиган муваффақиятларга эришганини кўришни афзал кўраман”, дея қўшимча қилди Трамп.
Собиқ президент 2024 йилги сайловларда ўз номзодини кўрсатиш ҳақидаги тахминларни тасдиқламади, аммо бундай имкониятни инкор ҳам этмади.