Россияга қўшилиш референдумлари: Ғарб Москванинг асосий қуроли ҳақида унутди

© Sputnik / РИА Новости / Медиабанкка ўтишЖители Запорожья во время общенародного съезда по вопросу проведения референдума о вступлении в Россию в ДК Железнодорожников в Мелитополе.
Жители Запорожья во время общенародного съезда по вопросу проведения референдума о вступлении в Россию в ДК Железнодорожников в Мелитополе.
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2022
Oбуна бўлиш
Ғарб Россияга барча айбловларни ёғдирганда Россия одатда "автожавоб" тугмасини босади: “Алоқада қолинг, сизнинг фикрингиз биз учун муҳим. Сизга Мудофаа вазирлигининг биринчи бўшаган оператори жавоб беради”.
Кеча оқшом Франция президенти Владимир Путин билан фавқулодда равишда телефон суҳбати ва рад жавобини олди. Эммануэль Макроннинг ўзи айтишича, у яқин кунларда Россия раҳбари билан гаплашишга умид қилмоқда. Владимир Зеленский эса тезликда Туркия раҳбари Ражаб Тоййип Эрдоған билан гаплашиб олди. Шунингдек Жозеп Боррель, Олаф Шольц, Давлат департаменти, НАТО ва бошқалар Россияни муросасиз айбловлари ва янги санкциялар бўйича таҳдидларини айтишга улгурди.
Шовқин-суроннинг сабаби аниқ - ДХР, ЛХР, Запорожье ва Херсон вилоятларида Россияга қўшилиш борасида референдумларни ўтказиш ҳақидаги хабарлар бўлди.
Душанба куни тўртта вилоятнинг вакиллик ва ижро ҳокимияти органларида ушбу ташаббус кўриб чиқилди ва кечагина зарур қарорлар қабул қилиш бўйича расмий жараёнлар ўтказилди. Энг даҳшатлиси эса санасининг эълон қилиниши бўлиб чиқди, у жуда яқин бўлиб чиқди - 23-27 сентябрда.
Ўз навбатида, Россия давлат тузилмалари ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлашга тайёрликларини намойиш этишди. Давлат Думаси спикери Вячеслав Володин ва Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев референдумни сўзсиз қўллаб-қувватлашини маълум қилди. Россия Марказий сайлов комиссияси тегишли ҳудудлардан келган одамлар ўртасида овоз беришни ташкил этишда ёрдам беришга, шунингдек, референдум ўтказилаётган ҳудудларга кузатувчиларни юборишга тайёрланмоқда.
Ушбу воқеалар қандай контекстда содир бўлаётганини ёдга олиш зарур. Бунда гап сўнгги ҳафаталарда Украина Қуролли Кучлари томонидан аҳоли пунктларини даҳшатли ўққа тутиш ҳақида кетмоқда. Душанба куни Донецкда Боку Комиссарлари майдонида 13 киши, ЛХРнинг Краснореченское қишлоғида 7, жумладан, уч нафар бола ҳалок бўлди. Бир кун аввал Донецкдаги оммавий зарбаларда тўққиз нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган эди. Херсон ва Мелитополда ҳам вазият яхши эмас.
Бўлиб ўтаётган отишмаларда ҳеч қандай ҳарбий мақсадлар йўқ - мақсад фақат жазолаш, террор. Ўнлаб ҳалок бўлган тинч аҳоли, катталар ва болалар “тасодифий йўқотишлар” эмас (ҳеч бир армия бундан холи эмас). Йўқ, улар - зарбаларнинг асосий нишони.
Бир кун келиб тарихчилар ва ижтимоий психологлар Украина тажрибасини батафсил ўрганишади: қандай қилиб ва нима учун Ғарб бутун бир мамлакатни камикадзе-зомбига айлантиришга муваффақ бўлди - ақлдан маҳрум, лекин нафрат шунчалик кучлики - улар нафақат бегоналарни балки ўз ватандошларини ҳам ўлдиришга тайёр.
Аммо айни пайтда Россия учун амалий савол кўпроқ муҳим: ёнгинангизда пайдо бўлган бу даҳшатли мавжудотни нима қилиш керак? Ушбу муаммони ҳал қилиш учун махсус ҳарбий операция бошланган эди. Ва жараён секин бўлсада, бироқ давом этмоқда. Шубҳасиз, айнан шундай стратегияни амалга оширишнинг энг жиддий сиёсий ва ҳарбий-сиёсий сабаблари бор – ушбу стратегиянининг тўғрилигини Владимир Путин кеча Самарқандда яна бир бор тасдиқлади.
Бироқ АҚШ ва Европа ҳам Россия Украина можаросида "узоқ ботиб" қолганидан мамнун лигини яширмаяпти. Афтидан, Ғарб Украинани Россия учун “ифлос ядровий бомба”га айлантиришдаги ишларда муваффақият қозонишига чиндан ҳам ишонган кўринади. Уларнинг етакчиларининг писанда шарҳларини кино классикасининг машҳур ибораси “Костя Саприкинга қарши сизда ҳеч қандай усул йўқ” қабилида тушунса бўлади.
Тўғри, улар, афтидан, Москванинг асосий қуроли - бу шахмат тахтасидаги бутун композицияни нафақат бузадиган, балки столни айлантириб юборадиган ассиметрик ва кутилмаган ҳаракатлар қилиш қобилияти эканлигини яна унутишган чоғи. Бу ажабланарли, чунки охирги “сюрприз”дан кейин олти ойдан бироз кўпроқ вақт ўтди.
Шундай экан яқин кунлар ва ҳафталарда Пентагон ва бошқа Ғарб давлатлари таҳлилчилари ва ходимлари референдумлар ва ундан кейинги сиёсий ўзгаришлар Москванинг маҳсус ҳарбий операциядаги тактикаси ва стратегиясига қандай таъсир қилиши, иккаласини ҳам қандай ёқимсиз “сюрпризлар кутаётгани” ҳақида бош қотиришларига тўғри келади. Мулоҳаза учун эса энг кенг майдон очилади. Масалан, Запорожье вилояти мустақилликни эълон қилиши ва ўз маъмурий чегаралари билан Россия таркибига киришни режалаштираётганини маълум қилди. Шунга кўра, вилоят Россия Федерациясининг субъекти бўлганда, вилоят ҳудудида жойлашган Украина ва хорижий ҳарбий қисмлар ўта оғир вазиятда қоладилар.
Вазият яна исталмаган томонга бурилиб бораётганини сезган АҚШ ва Европа Иттифоқи расмийлари олдиндан билган барча ёрлиқларини ёпиштиришди. Биз бу ёрлиқларни саккиз ярим йил аввал Қрим референдуми миносабати билан яхши таниганмиз. Айтиш жоиз, ўша пайтда Ғарб ва Москва ўртасидаги муносабатларнинг сифати ва даражаси ҳозиргилари билан таққослаб бўлмас эди - ахир ҳаммасини уларнинг ўзлари бошлашдику.
Россиячи? У автожавоб бериш тугмасини босди: “Алоқада қолинг. Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим. Сизга Мудофаа вазирлигининг биринчи бўшаган оператори жавоб беради”.
Янгиликлар лентаси
0