Хитой Тайвань масаласида қўллаб-қувватлагани учун Путинга миннатдорлик билдирди

© Sputnik / Пресс-служба Минобороны РФФлаги России и Китая
Флаги России и Китая - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.09.2022
Oбуна бўлиш
Гао Чжикай: Путин Тайвань масаласида Хитойни очиқ қўллаб-қувватлайди ва Хитойнинг дўсти ҳисобланади.
ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Хитой халқи Тайвань масаласида Хитойни қўллаб-қувватлагани учун Россия президенти Владимир Путиндан миннатдор. Бу ҳақда Сучжоу университети профессори, Хитой ва глобаллашув маркази директори ўринбосари Гао Чжикай РИA Новости агентлигига маълум қилди.
Ўтган ҳафта Самарқандда бўлиб ўтган ШҲТ саммити доирасида Россия президенти Владимир Путин ва Хитой раҳбари Си Цзиньпин учрашган эди. Давлат раҳбарлари томонларни қизиқтирган асосий халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашди. Хусусан, Путин Россия AҚШ ва унинг “йўлдошлари”нинг Тайвань бўғозидаги провокацияларини қоралашини айтди. Унинг сўзларига кўра, Россия “битта Хитой” тамойилига қатъий амал қилади.

“АҚШнинг қўрқитишлари олдида Путин Тайвань масаласида Хитойни очиқ қўллаб-қувватлайди, Хитойнинг асосий манфаатларини қўллаб-қувватлайди ва Хитойнинг дўсти ҳисобланади, бунинг учун бутун Хитой халқи ундан жуда миннатдор”, - деди Гао Чжикай.

У, шунингдек, АҚШ Тайвань сиёсати тўғрисидаги қонун лойиҳасини илгари сураётган бир пайтда Путиннинг бундай позициясини намойиш этиши Хитой халқини Хитой-Россия муносабатларини яхши сақлашга янада рағбатлантиришини таъкидлади.
Тайвань атрофидаги вазият AҚШ Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг август ойи бошида оролга ташрифидан кейин кескинлашди. Оролни ўз провинцияларидан бири деб билган Хитой бу сафарни AҚШнинг Тайван сепаратизмини қўллаб-қувватлаши деб билган ҳолда қоралади ва кенг кўламли ҳарбий машғулотлар ўтказди.
Янгиликлар лентаси
0