Оғир атлетика: Ўзбекистон кубогида Осиё рекорди янгиланди

© Спортни ривожлантириш вазирлиги Оғир атлетика
Оғир атлетика - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2022
Oбуна бўлиш
Чирчиқ шаҳрида оғир атлетика бўйича эркаклар ва аёллар ўртасидаги Ўзбекистон кубоги ўтказилмоқда.
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Оғир атлетика бўйича эркаклар ва аёллар ўртасидаги Ўзбекистон кубогида Ҳусинбой Матрасулов Осиё рекордини янгилади. Бу ҳақида Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.
Чирчиқ шаҳрида 12 сентябрь куни оғир атлетика бўйича эркаклар ва аёллар ўртасидаги Ўзбекистон кубоги бошланди.
Унда эркаклар ўртасида -61 кг вазн тоифасида баҳсларга киришган Диёрбек Рўзметов даст кўтариш машқида 120 кг, силтаб кўтаришда эса 138 кг, икки кураш натижасига кўра 258 кг натижани қайд этиб, мусобақа ғолиблигини қўлга киритди.
Шунингдек, хоразмлик спортчи даст кўтариш машқида Осиё рекордини ҳам янгилади.
“Амалдаги рекорд бошқа бир спортчи Ҳусинбой Матрасуловга тегишли эди. Ўтганйили Бирлашган Араб Амирликларининг Жидда шаҳрида бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида у 119 кг тошни ўзига бўйсундиришнинг уддасидан чиққан эди”, дейилади хабарда.
Маълумот учун мазкур мусобақа 17 сентябрга қадар давом этади.
Янгиликлар лентаси
0