https://sputniknews.uz/20220915/shht-va-yunesko-ortasida-hamkorlik-memorandumi-imzolandi-28137214.html
ШҲТ ва ЮНЕСКО ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
ШҲТ ва ЮНЕСКО ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Sputnik Ўзбекистон
Меморандум ШҲТ ва ЮНЕСКО ўртасида таълим, фан, маданият, спорт, алоқа ва ахборотлаштириш бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришга... 15.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-15T11:49+0500
2022-09-15T11:49+0500
2022-09-15T11:49+0500
шҳт-2022: самарқанд саммити
шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт)
юнеско
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/0f/28134305_0:57:984:611_1920x0_80_0_0_0a0d791d79f50a6249b6816ced9190e0.jpg
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. ШҲТ Бош котиби Чжан Мин ва ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги вакили Сара Ношади ШҲТ Котибияти ва ЮНЕСКО Котибияти ўртасида 2023-2027 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандумини имзолади. Бу ҳақда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти матбуот хизмати хабар берди.Таъкидланишича, меморандум ШҲТ ва ЮНЕСКО ўртасида таълим, фан, маданият, спорт, алоқа ва ахборотлаштириш бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришга қаратилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/0f/28134305_0:0:984:738_1920x0_80_0_0_7dd99e6a2d3c3d79f3b2e14fd2315416.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт), юнеско
шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт), юнеско
ШҲТ ва ЮНЕСКО ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Меморандум ШҲТ ва ЮНЕСКО ўртасида таълим, фан, маданият, спорт, алоқа ва ахборотлаштириш бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришга қаратилган.
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. ШҲТ Бош котиби Чжан Мин ва ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги вакили Сара Ношади ШҲТ Котибияти ва ЮНЕСКО Котибияти ўртасида 2023-2027 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандумини имзолади. Бу ҳақда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти матбуот хизмати
хабар берди. “Ушбу тадбир БМТ ихтисослашган идоралари ва минтақавий ташкилотларининг ШҲТ фаолиятига эътибори кучайиб бораётганининг ёрқин намунасидир”, дейилади ахборот хизмати хабарида.
Таъкидланишича, меморандум ШҲТ ва ЮНЕСКО ўртасида таълим, фан, маданият, спорт, алоқа ва ахборотлаштириш бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришга қаратилган.
ШҲТ саммити
Эслатиб ўтамиз, бугун Самарқандда ШҲТ давлат раҳбарлари саммити бошланди. Унда 15 га яқин давлат раҳбари ва 10 дан ортиқ халқаро ташкилотлар етакчилари иштирок этиши кутилмоқда.
Ушбу саммит Ўзбекистоннинг ШҲТга раислик даврининг якуни бўлади. Ўтган йил мобайнида ШҲТ доирасида Ўзбекистон томонидан 80 тадан ортиқ тадбирлар ташкил қилинди, уларнинг мантиқий натижаси сифатида Самарқанд саммитида 30 тага яқин давлатлараро ҳужжатлар қабул қилиниши режалаштирилган.
Ушбу ҳужжатлар ШҲТга аъзо давлатлар ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва уни янги босқичга олиб чиқишни мақсад қилган.
Улар орасида минтақавий савдо, саноат кооперацияси ва транспорт алоқаларини рағбатлантириш концепцияси ва дастурлари бор. Шунингдек, яшил иқтисодиёт, инновациялар, рақамли технологиялар, логистика, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт ва бошқа йўналишларда ҳам қўшма лойиҳа ва тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.