Европаликлар Путин уларни мағлуб этган деб ҳисоблашмоқда
21:27 09.09.2022 (янгиланди: 18:39 05.04.2023)
© © AP Photo / Petr David Josekмитинги в Европе
© © AP Photo / Petr David Josek
Oбуна бўлиш
Қиш яқинлашиши билан аксарият европаликлар энди қандай яшаш кераклиги бўйича жиддий ўйлашмоқда. Эски дунёнинг йирик шаҳарларида митинглар, иш ташлашлар, намойишлар, норозилик акциялари сони ортиб бормоқда.
Европа ОАВлари охиригача бу мавзу ҳақида жим туришга ҳаракат қилишди. Вилоят газетачалари бунақа мавзуларни ёритишга таваккал қилиб кўришди. Бироқ, энди ойликдаги маҳаллий пропагандачилар ҳам тан олишга мажбур: сайловчилар исён қилишни бошлашди.
Германия сўллар партияси етакчиси, Шарқий Берлинда туғилган Мартин Ширдеван ҳукуматга “норозиликларга тўла иссиқ куз”ни ваъда қилмоқда.
Норозиликлар географияси ҳам - Прагадан Лиссабонгача, Лондондан -Лейпциггача - кўп векторлилиги ҳам ҳайратлантиради. Майдонларга ўнглар ҳам, сўллар ҳам, анъаначилар-у социалистлар ҳам, либертарианлар-у анархистлар ҳам чиқишмоқда. Пропаганда уларни “маргиналлар” ва “протофашитлар” деб “эътироф этмоқда”, аммо уларнинг бундай эски “ёрлиқлар”и ҳеч кимни таъсирлантирмай қўйган.
Қандай сиёсий қатламга таалуқли бўлмасин, уларнинг барчасини қишда нима бўлиши қўрқуви бирлаштиради. Коммунал хизматларни қандай тўлаш, озиқ-овқатлар ва дориларни қайси пулга сотиб олиш, агар ойлик маошлар ошмаса, рекорд инфляцияни қандай уддалаш- барчаси номаълум. Устига-устак корхоналар инқирозга учраб, умуман ойликлар берилмайдиган ҳолатга тушганда нималар бўлиши ҳам.
Элиталар орасида машҳур бўлган “ҳаммасига Путин айбдор” каби гаплар ҳам таъсир қилмай қўйган. Бу “айблов” бошиданоқ аҳмоқона ва бемаъни эди. Энди эса, Россия яхши ният ва музокараларга тайёр эканлигини (айтайлик “украин дони бўйича келишув”) бир неча бор намойиш этгандан сўнг барчаси тумандек тарқади.
Европаликлар Россияга қарши санкциялар уларнинг ўзларига таъсир қилаётганини, таъсир қилганда ҳам россияликларга қараганда кучлироқ зарба бераётганини ҳис қилишмоқда. Бу шунчаки “яшаш нархи инқирози”. Европанинг кенг кўламли кашшоқлашуви шундай аталади. Бу Эски дунёни шу қадар тушкунликка тушуриши мумкинки, у бу ҳолатда ўнлаб йиллар чиқа олмаслиги мумкин.
Ҳозирги ҳолат ҳатто АҚШ Японияни хароб қилган даврларга жуда ўхшайди. Урушдан сўнг америкаликлар кунчиқар мамлакатни капитализм витринасига айлантириш ва ўша пайтда анча кучли бўлган коммунистлар ҳукуматга келмаслиги учун онгли равишда унинг иқтисодиётини қўллаб-қувватлашди.
Аммо 80 -йилларга келиб АҚШ ўзига қарши қудратли рақобатчини ўстирганини англаб етди. Сўнгра АҚШ Японияга қарши йирик саноат урушини бошлади, тарифлар билан қўлларини қайирди, Plaza келишувини имзолашга мажбурлади. Ва тамом- рақобатчи ҳалок бўлди, 1985 йилдан буён иена девальвацияга учради, Япония иқтисодиёти тубсизликка қулади ва ҳанузгача ундан чиқишга ҳаракат қилмоқда.
Вашингтон томонидан Европага юкланган Россияга қарши санкциялар - худди ўша савдо-сотиқ урушининг ўзгинаси. Айни пайтда АҚШда газ Европадаги нархга қараганда 10 баробар арзон. Бу нафақат америкаликларнинг турмуш даражасини кўтаради, балки уларнинг ишлаб чиқариш соҳаларига улкан рақобатбардошлик устунлигини беради. Европа товарлари ҳалокатга маҳкум, бу эса заводлар, фабрикалар, саноат ва ижтимоий ҳаётига ўқилган ҳукмдир.
Оддий европаликлар ҳам бу ҳийлаларни англай бошлашди. Австрияда 40 % аҳоли Россияга қарши санкцияларни қўллаб -қувватламайди. Италияда эса 51%. 80% германияликлар эса мамлакат ҳукумати Украинага қурол етказиб беришни тўхтатиши ва можарога тинч йўл билан ечим топиш керак деб ҳисоблайди.
Худди шундай ғоялар билан ўн минглаб европаликлар Прага ва Лейпцигда, Магдебург ва Софияда митингларга чиқишмоқда. Албатта, бундай минг кишилик чиқишларда ҳам маҳаллий пропаганда зудлик билан “Путинни айблайди”. Айтишларича, айнан руслар Европанинг улкан кенгликларида - Португалия пляжларидан Польша ботқоқларида норозилик келтириб чиқаришяпти эмиш.
Буни Европа фуқаролари шунчаки охирги жамғармаларини овқат ва электр учун тўлаётганинини яхши англаётганидан эмас балки ҳаммасини Россия пропагандаси қиляпти. Сўз эркинлигига тупурган ҳолда уни қанчалар тақиқлашмасин, ёпишмасин, у қандайдир қилиб европаликларга борар эканда, уларни исён қилишга мажбурлар экан. “Путиннинг демократияга ҳужуми муваффақиятли чиқди- Европага бир қаранг” ғам-ғусса билан хабар беради Politico.eu.
Ғарблик ҳамкорларга қулоқ тутсангиз, улар бутун дунёни Кремль бошқармоқда дейди. АҚШда президенти ҳам у сайлайди - яқинда Жо Байден руслар Америка сайловларига аралашиши мумкин деган баҳонада мамлакатда фавқулодда ҳолат режимини узайтирди. Европада ҳам бензин, электр ва озиқ-овқатларга ҳам, ҳа Кремль нарх қўяди. Мана, энди эса фуқароларни норозилик намойишларига чиқишга мажбурлаяпти.
Бироқ, ачинарли ҳақиқат шундаки, буларни амалга ошириш учун Кремль овора бўлиши шарт эмас. Шерикларнинг ўзлари ҳаммасини уддалашяпти. Ҳозир кўз ўнгимизда АҚШ Эски дунёни оз бўлса ҳам тоғлар қироли бўлиш мақсадида хароб қилмоқда. Европанинг ҳозирги ачинарли аҳволи- бу Путиннинг ғалабаси эмас, балки Европа элитасининг ўз мамлакатлари ва миллатларини Вашингтон ихтиёрига сўзсиз топшириб қўйишганининг натижасидир.
Халқлар исён қилмоқда: улар бундай бўлишини билишмаган. Аммо бу ерда иккинчи мураккаб савол ўртага тушади. Хўп, кўча норозилик намойишлари сиёсатни ўзгартира оладими?
Барча исёнлар бефойда деган фикр ҳаммага маълум. Полиция ўз ишини билади. Бу сизга митинг иштирокчиларини асраб-авайлайдиган Россиянинг Мордори эмас. Бунда ҳаммаси демократияга асосланган: резина ўқлари, кўздан ёш оқизувчи газ, полиция овчаркалари, йирик жарималар ва ҳақиқий қамоқ муддатлари дегани.
Яна шуниси аниқки, минг кишилик оломон умумий раҳбарият ва ўз ўрнида умумий мақсад ва стратегияга эга эмас. Бу харизматик етакчи томонидан бошқариладиган ташқилий оломон эмас, балки ўз манфаатлари билан бирлашган одамлар гуруҳчалари. Улар кўпинча бир-бирлари билан душман бўлади. Масалан Антифа жанговар бўлинмалари қанчалар провакацион роль ўйнашаётганларини ҳамма кўриб турибди. Буларнинг барчаси маҳаллий қўриқлаш, провокаторлар ва чақимчилар томонидан уюштирилгани маълум.
Диссидентлар устидан қаттиқ назорат ҳукуматга норозилик ҳаракатларини ташкил қилиш имконини беради. Аввалига одамларни тинчлантиришади, кейин эса фаолларни айблашади, потенциал етакчилар зарарсизлантирилади. Шунинг учун Ғарбдаги барча кенг миқёсли норозилик намойишларининг тақдири бир хил. Қани, ўзини жуда катта бойларга қарши кўрсатган Occupy Wall Street ҳаракати қаерга кетди!? “Сариқ жилетлилар”, юк машинаси ҳайдовчилари, фермерлар қаёққа йўқолди?
Устига-устак сайлов механизмлари элиталарни халқ оломонларидан қаттиқ ҳимоя қилади. Сайловчиларнинг ўз етакчиларини ўзгартириш имкониятлари йўқ. Масалан, немислар ёқтирмайдиган мамлакат ташқи ишлар вазири Анналена Вербок ҳатто сайловчилар хоҳишига қарамасдан Украина манфаатларини қўллашини айтди. Буларни у Вашингтонга намойишкорона қасамёд каби инглиз тилида айтган. Бироқ немислар Анналенани лавозимидан тушура олмайди ва бошқа сиёсатчини қўя олмайди. Бундай механизмлар йўқ. Бўлган тақдирда ҳам - ҳокимиятнинг юқори бўғинида ҳаммаси шу қадар мустаҳкамланганки, мустақил сиёсатчи у томонларга етиб бора олмайди.
Бироқ, ҳаммаси осон эмас. Биринчидан, сўнгги 75 йилларда ўзига тўқ ва бевош Европа бирор марта ҳам бундай қўрқинчли қиш остонасида турган эмас. Ва бўлажак норозилик намойишларининг кўламини биз ҳатто тасаввур қила олмаймиз.
Иккинчидан, Европада вашингтонлик буйруқбозларнинг манфаатларидан ўз халқи манфаатларини устун қўядиган сиёсатчилар ҳам бор. Йўқ, биз ҳозир Виктор Орбан ҳақида эсламадик. Ваҳоланки, у деярли ҳар куни Америка таъсирига қарши курашиш мумкинлиги ва бунинг учун ҳеч нарса бўлмаслигини намойиш этиб келмоқда.
Австрия ерларининг кўплаб раҳбарлари бугунги кунда Венага босим ўтказиб, тезроқ Москва билан келишишни талаб қилмоқда. Бу тушунарли: айнан улар бу қишда халқнинг ғазабига учраши мумкин. Санкцияларга нисбатан муносабат ҳар доимгидан ёмон. “Ҳеч нима тошга ўйилган эмас”- деб мулоҳаза қилмоқда Юқори Австрия ерлари раҳбари Томас Штельтер. Сиёсатчининг фикрига кўра, агар санкциялар турмушга катта зарра келтирса, Австриянинг уларга нисбатан ёндашувини ўзгартириш лозим. Бундай ақлли раҳбарлар тўс-тўполонлар пайтида етакчи бўлиш имкониятларга эга бўлишлари мумкин.
Италиядаги сайловлар натижаларига ҳам кўп нарса боғлиқ. У ерда одамлар Россия томон партияларни қўллаб-қувватлашмоқда. Сентябрь ойига келиб улар Италия Парламентида ҳам ғалаба қозонишлари ва у ерда Кремль дўстлари коалицияси пайдо бўлиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Жорж Мелони (“Италия ака-укалари”) 2018 йилда Путиннинг президентликка қайта сайланишини қўллаб-қувватлаган эди, Маттео Сальвини (“Лига”, собиқ “Шимол Лигаси”) қизил Майдонда Путин портрети туширилган футболкада суратга тушган. Сильвио Берлускони эса умуман таништиришга ҳожат йўқ.
Аммо, энг муҳими ҳатто бу эмас. Асосийси европаликлар уйғонишмоқда ва Вашингтон улар учун валинеъмат ҳам, ҳимоячи ҳам, хамёни долларга тўла америкалик эзгу ниятли амаки эмаслигини, балки хавфли, принципсиз ва анча шафқатсиз душман эканини оммавий англаб етишмоқда. У ҳатто талон-тарож қилиш, ўлдириш йўлидан ҳам қайтмайди, унинг сиёсати эса Европанинг ачинарли ўтмишини ёдга солади.
“Сўнгги йилларда демократик ҳуқуқларнинг бузилиши бошланди, фашизм йўналишига олға юриш шаклланди”, - дейди социалистик “Ҳурфикрлилар лигаси” етакчиси Клуас Хартманн Берлинда бўлиб ўтган митингда. У фашизмда ғарб мулозимлари орасида қабул қилингандек Москвани эмас, балки Вашингтонни айблади. Ва Германиянинг Оқ уйнинг деярли вассалига айланганини айтди.
“Америкалик шерик сенинг душманинг эмас” деган хомхаёлдан воз кечиш тез содир бўладиган жараён эмас. Аммо, бу жараён бошланди. Эҳтимол, буни барча европаликлар англаб етишар. Чунки Россияда ҳам буни тезда англамаган эдик.