https://sputniknews.uz/20220907/vladimir-putin-va-si-tszinpin-27840566.html
Владимир Путин ва Си Цзиньпин Самарқандда ШҲТ саммити доирасида учрашади
Владимир Путин ва Си Цзиньпин Самарқандда ШҲТ саммити доирасида учрашади
Sputnik Ўзбекистон
Россия ва Хитой етакчилари Самарқанддаги ШҲТ доирасида музокаралар олиб боришади. 07.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-07T10:20+0500
2022-09-07T10:20+0500
2022-09-11T14:25+0500
владимир путин
си цзинпин
шҳт-2022: самарқанд саммити
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/05/22561203_0:150:3111:1900_1920x0_80_0_0_56471417e097ceb333079fdae54cd9dd.jpg
ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ва Хитой раиси Си Цзиньпин Самарқандда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммити доирасида учрашади. Бу ҳақда Россиянинг Пекиндаги элчиси Андрей Денисов маълум қилди.Элчининг сўзларига кўра, Россия ва Хитой етакчиларининг учрашувига фаол тайёргарлик кўрилмоқда.“Умуман олганда бу саммит қизиқарли бўлишга ваъда бермоқда, чунки бу пандемия давридаги биринчи тўлақонли саммит бўлади”, - деди у.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитида доирасида Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдоған ва Беларусь президенти Александр Лукашенко билан учрашиши ва улар билан алоҳида музокаралар ўтказиши хабар қилинган эди. Эрдоған саммитда фахрли меҳмон сифатида қатнашади.15−16 сентябрь кунлари Ўзбекистон раислиги доирасида Самарқанд шаҳрида ШҲТ саммити бўлиб ўтади. Бу ташкилотнинг Ўзбекистонда ўтказилган тўртинчи саммити бўлади. Илгари халқаро миқёсдаги бундай муҳим тадбир 2004, 2010 ва 2016 йилларда Тошкентда ўтказилган.Айни пайтда 2001 йилда ташкил этилган ШҲТга Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Хитой, Ҳиндистон ва Покистон аъзо. Самарқанддаги саммитда Эронга ташкилотнинг тўлақонли аъзоси мақомини берувчи меморандум имзоланиши кутилмоқда. Беларусь ташкилотга аъзо бўлиш учун ариза берган. Афғонистон ва Мўғулистон — кузатувчи давлатлар ҳисобланади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/05/22561203_190:0:2921:2048_1920x0_80_0_0_525677526fac32a25b174f1b580aa361.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
владимир путин, си цзинпин
владимир путин, си цзинпин
Владимир Путин ва Си Цзиньпин Самарқандда ШҲТ саммити доирасида учрашади
10:20 07.09.2022 (янгиланди: 14:25 11.09.2022) Россия ва Хитой етакчилари Самарқанддаги ШҲТ доирасида музокаралар олиб боришади.
ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ва Хитой раиси Си Цзиньпин Самарқандда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммити доирасида учрашади. Бу ҳақда Россиянинг Пекиндаги элчиси Андрей Денисов маълум қилди.
Элчининг сўзларига кўра, Россия ва Хитой етакчиларининг учрашувига фаол тайёргарлик кўрилмоқда.
“Умуман олганда бу саммит қизиқарли бўлишга ваъда бермоқда, чунки бу пандемия давридаги биринчи тўлақонли саммит бўлади”, - деди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитида доирасида Туркия президенти
Ражаб Таййип Эрдоған ва Беларусь президенти
Александр Лукашенко билан учрашиши ва улар билан алоҳида музокаралар ўтказиши хабар қилинган эди. Эрдоған саммитда фахрли меҳмон
сифатида қатнашади.15−16 сентябрь кунлари Ўзбекистон раислиги доирасида Самарқанд шаҳрида ШҲТ саммити бўлиб ўтади. Бу ташкилотнинг Ўзбекистонда ўтказилган тўртинчи саммити бўлади. Илгари халқаро миқёсдаги бундай муҳим тадбир 2004, 2010 ва 2016 йилларда Тошкентда ўтказилган.
Айни пайтда 2001 йилда ташкил этилган ШҲТга Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Хитой, Ҳиндистон ва Покистон аъзо. Самарқанддаги саммитда Эронга ташкилотнинг тўлақонли аъзоси мақомини берувчи меморандум имзоланиши кутилмоқда. Беларусь ташкилотга аъзо бўлиш учун ариза берган. Афғонистон ва Мўғулистон — кузатувчи давлатлар ҳисобланади.