https://sputniknews.uz/20220905/hafta-oxirlarida-havo-harorati-pasayadi-27776249.html
Ҳафта охирларида ҳаво ҳарорати пасаяди
Ҳафта охирларида ҳаво ҳарорати пасаяди
Sputnik Ўзбекистон
Минтақадаги қуруқ ва совуқ об-ҳаво жануб ва ғарбда яхшигина ёмғирли жараёнларни кучайтиради – тафсилотлар. 05.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-05T11:05+0500
2022-09-05T11:05+0500
2022-09-05T11:05+0500
жамият
об-ҳаво
ўзгидромет
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/1d/20688474_0:0:3054:1719_1920x0_80_0_0_3c97af365b7f8d0e869787e8827a1dc8.jpg
ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Келаётган ҳафта охирларида шимол вилоятларда антициклон чекка қисми таъсирида ҳаво ҳарорати пасаяди. Бу ҳақда Ўзгидромет мутахассиси Эркин Абдулаҳатов маълум қилди.Скандинавия устида шаклланаётган совуқ антициклон чекка қисми келаётган ҳафта охирларида Ўзбекистоннинг шимолий қисмига, кейинроқ ҳафтанинг якшанба кунида эса республиканинг катта қисмига ўз таъсирини кўрсата олади.Европа маркази ва Ўрта Ер денгиз атроф мамлакатлари ҳафта бошида ёмғирли мавсумга тайёргарлик кўриши керак. Антициклон ўз таъсир ҳудудларида ҳаво ҳароратини жойларда иқлимий меъёрдан 5-6 даражагача пасайтиради. Рус текислигида мавсум учун дастлабки "совуқ уриш" (замороск) ҳодисалари кузатилиши мумкин.Ўзбекистонда ҳафта бошларида антициклон кириб келишига қадар иссиқ ҳарорат кузатилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/1d/20688474_323:0:3054:2048_1920x0_80_0_0_f5325edcc8f7a5068adcf8223d03ffa8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
жамият, об-ҳаво, ўзгидромет
жамият, об-ҳаво, ўзгидромет
Ҳафта охирларида ҳаво ҳарорати пасаяди
Минтақадаги қуруқ ва совуқ об-ҳаво жануб ва ғарбда яхшигина ёмғирли жараёнларни кучайтиради – тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Келаётган ҳафта охирларида шимол вилоятларда антициклон чекка қисми таъсирида ҳаво ҳарорати пасаяди. Бу ҳақда Ўзгидромет мутахассиси Эркин Абдулаҳатов маълум
қилди. Скандинавия устида шаклланаётган совуқ антициклон чекка қисми келаётган ҳафта охирларида Ўзбекистоннинг шимолий қисмига, кейинроқ ҳафтанинг якшанба кунида эса республиканинг катта қисмига ўз таъсирини кўрсата олади.
“Антициклон ҳозирги мавсумда бизнинг минтақага қуруқ ва совуқ об-ҳавони тақдим этади. Аммо, у ўз ҳаракати давомида ўзига нисбатан жануб ва ғарбда яхшигина ёмғирли жараёнларни кучайтиради”, дейилади хабарда.
Европа маркази ва Ўрта Ер денгиз атроф мамлакатлари ҳафта бошида ёмғирли мавсумга тайёргарлик кўриши керак. Антициклон ўз таъсир ҳудудларида ҳаво ҳароратини жойларда иқлимий меъёрдан 5-6 даражагача пасайтиради. Рус текислигида мавсум учун дастлабки "совуқ уриш" (замороск) ҳодисалари кузатилиши мумкин.
Ўзбекистонда ҳафта бошларида антициклон кириб келишига қадар иссиқ ҳарорат кузатилади.