Белоруснинг тактик ядровий қуроли Ғарбни нега хавотирга солмоқда
16:21 05.09.2022 (янгиланди: 18:39 05.04.2023)
© Sputnik / Vitaly Timkiv / Медиабанкка ўтишФронтовые бомбардировщики Су-24, многоцелевые истребители Су-30СМ и истребители-бомбардировщики Су-34 на конкурсе "Авиадартс-2021"в Краснодарском крае
© Sputnik / Vitaly Timkiv
/ Oбуна бўлиш
Уч томондан Шимолий Атлантика иттифоқининг душман давлатлари ва Украина билан ўралган Беларусь заиф кўриниши мумкин ва у узоқ вақтдан бери коллектив Ғарбнинг ҳарбий ва сиёсий босимини ҳис қилмоқда.
Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко бекорга гапирмайди. Яқинда у Беларусь ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан тажовузкор давлатларга тактик ядро қуролига эга бўлган жавоб зарбаси эҳтимоли ҳақидаги баёнотидан сўнг Ғарбда яна шов-шув кўтарилди. Нохуш қўшнилар кимга, қачон ва қандай услубда "зарба келишини" тушуниш муҳим.
Уч томондан Шимолий Атлантика иттифоқининг душман давлатлари ва Украина билан ўралган Беларусь заиф кўриниши мумкин ва у узоқ вақтдан бери коллектив Ғарбнинг ҳарбий ва сиёсий босимини ҳис қилаётган эди.
Бироқ Россия билан тузилган Иттифоқ Беларусь ва Россияни бир хил ядровий салоҳиятга эга бўлган, бузиб бўлмас қалъага айлантиради. Беларусь ҳарбий-ҳаво кучларининг самолётлари ядро қуролини ташиш учун жиҳозланди. Энди Минск Ғарб давлатларининг агрессиясига дарҳол жавоб беришга тайёр.
Беларусь Республикаси президенти Александр Лукашенко ўтган жума куни Atlantic Resolve (Атлантик қатъийят) операцияси доирасида Америка ҳарбий техникасининг Шарқий Европа ҳудудига жойлаштирилишини шунлай изоҳлади:
"Улар бир нарсани тушунишлари керак, агар вазият кескинлашса, ҳеч қандай вертолётлар, самолётлар уларни қутқара олмайди. Биз бир вақтлар Путин билан Санкт-Петербургда Беласусь самолётларини ядровий қурол олиб юришга мослаштириш ҳақида гаплашган эдик. .. Ҳаммаси тайёр бўлди! Белоруссия жавоб бериш учун керакли қуролларга эга".
Кеча Александр Лукашенко, агар Қўшма Штатлар Польшага ядровий қурол етказиб берса, Минск ҳам Москва билан ядровий қуролга эгалик масаласини кўтаришини айтди. Бу ерда гап Беларусь ҳарбий-ҳаво кучларининг бир нечта Су-24М фронт бомбардимончи самолётларини модернизация қилиш (тактик ядровий қуроллардан фойдаланишга технологик тайёрлик) ҳақида бормоқда.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Беларусь президенти Александр Лукашенко билан учрашувда "Искандар-М" комплексларини Минскка бериш тўғрисида қарор қабул қилингани. Қўшни республика яқин бир неча ой ичида – баллистик ва қанотли ракеталар билан жиҳозланишини айтган эди. Шу ўринда Россия президенти икки давлат ҳарбий идораларига барча тафсилотларни ишлаб чиқишни таклиф қилди. Бироқ, НАТО аъзоларини айнан Беларусь бомбардимончиларининг тактик ядро қуроллари билан жиҳозлаши ҳақидаги маълумотларга кўпроқ "эътибор қаратишди". Хўш, нега?
Муқаррар жазо
Александр Лукашенко Беларус НАТОнинг провокацияларига тайёрлигини, зарбалар учун потенциал нишонлар - қарор қабул қилиш марказлари маълум эканини таъкидлади. Ғарб, ядро қуролига эга бўлмаган Беларусь Республикаси, Россия ядро қуролидан биргаликда фойдаланиш бўйича келишувга қонуний равишда жалб этилиши мумкинлигини яхши тушунади. Чунки Бельгия, Германия, Италия ва ЕИнинг бошқа мамлакатлар ҳаво кучлари ҳам уруш вақтида АҚШнинг В-61 туркум термоядровий бомбаларидан фойдаланиши мумкин.
Беларус президентининг Су-24М фронт бомбардимончиларининг тайёрлиги тўғрисидаги баёноти Ғарб экспертлари орасида фаол муҳокамага сабаб бўлди, чунки бу самолётнинг юқори жанговар хусусиятлари унинг ядро қуролидан зарба бера олиш муқаррарлигини кафолатлайди.
Американинг Military Watch нашри Беларусь ҳарбий-ҳаво кучлари таркибидаги 30 та Су-24М самолётларини, шунингдек, Россия Беларусга бериши мумкин бўлган юзлаб ана шундай турдаги самолётларни санаб чиқди. Шунингдек нашр ядро қуроли ташиш мосламаларини янги Су-30СМ оғир қирувчи самолётларига ҳам ўрнатиш имкониятини таъкидлайди. Шунга қарамай, Су-24М ўзгарувчан қанотли бомбардимончилар дунёдаги энг яхши бўлиб қолмоқда ва сезиларли модернизация салоҳиятига эга.
Су-24М нинг кечаю кундуз жуда паст баландликда ерга яқин учиш имкониятига эга. Бу хусусият фронт чизиғидаги бомбардимончини душман ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун деярли кўринмас қилади. Бу билан тактик ядро қуролларини нишонга етказиш кафолатланади. Су-24М нинг 8 тоннагача жанговар юкни ҳавога кўтариш қобилияти ҳам ҳайратланарли. Яъни самолёт 1500 кг гача бўлган тўртта бомбани кўтара олади. Ер юзасида тезлиги соатига 1400 км, баландликда - 2320 км / соат. Жанг радиуси 560 - 1300 км.
Кучли "фахрий" қайта-қайта модернизация қилинган ва замон талабларига тўла мос келади. Масалан, СВП-24 "Гефест" кўриш ва навигация тизими бомба ва ракета зарбаларининг аниқлигини уч баравар оширишга имкон берди. Учувчилар Су-24М нинг жанговар қобилиятини юқори баҳолайдилар ва бортдаги тактик ядро қуроллари олдинги чизиқдаги бомбардимончини янада мукаммал қилади.
Айни пайтда, НАТО Беларусь чегараларидан 500 км узоқликда жойлашган Швеция ва Финляндия билан кенгайишда давом этмоқда. Қўшма Штатлар ва бошқа Ғарб давлатлари томонидан Киев режимига кўп миллиард долларлик ҳарбий ёрдам ва қурол-яроғ етказиб берилишини - Россия можарода бевосита иштирок ва иттифоқчи давлат хавфсизлигига таҳдид солиш деб ҳисоблайди. Лекин Европани глобал ҳарбий можарога Москва ва Минск етаклаётгани йўқ, улар шунчаки тажовузкор учун оғир жазони кафолатлаш чорасини кўришмоқда.