Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

ЗАЭСга ҳужумлар бу ядровий терроризм - Шойгу

© Sputnik / POOL / Медиабанкка ўтишМинистр обороны РФ Сергей Шойгу, архивное фото
Министр обороны РФ Сергей Шойгу, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.09.2022
Oбуна бўлиш
Кеча Украина қўшинлари нафақат Запорожье атом электр станциясини, балки МАГАТЭ миссияси аъзоларининг ҳаракатланиш йўналишини ҳам ўққа тутган.
ТОШКЕНТ, 2 сен - Sputnik. Украинанинг Запорожье атом электр станциясига берган зарбалари Европада ҳақиқий фалокат таҳдидини келтириб чиқармоқда, аслида бу ядровий терроризм, деди Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ҳарбий доиралар учун бўлиб ўтган анжуманда.

“Атом электр станцияси объектларига ҳужум қилиш орқали Киев Европада ҳақиқий ядровий фалокат таҳдидини яратмоқда. Халқаро ҳуқуққа кўра, бу ядровий терроризмдан бошқа нарса эмас”, - деди вазир.

Унинг қўшимча қилишича, МАГАТЭ мутахассислари келганига қарамай, провокациялар давом этмоқда.
Россия, шунингдек, электр станциясини эгаллаб олишга уринишнинг олдини олган.
Маълумот учун, МАГАТЭ делегациясининг АЭС ҳудудига ташрифи катта шов-шувга сабаб бўлди. Ташрифни 70 га яқин журналистлар ёритмоқда. Жумладан Европа давлатларидан келганлар ҳам бор.
МАГАТЭ делегацияси 3 сентябргача Запороже АЭСда қолишни режалаштирмоқда.
Янгиликлар лентаси
0