Хоккей "СССР - Канада": афсонавий ғалабага 50 йил тўлди - видео

© Sputnik / Дмитрий ДонскойСуперсерия матчей по хоккею с шайбой между сборными командами СССР и Канады 1972 года.
Суперсерия  матчей по хоккею с шайбой между сборными командами СССР и  Канады 1972 года.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.09.2022
Oбуна бўлиш
Ушбу супер суриядан сўнг Канада профессионал хоккейчиларининг енгилмасилиги тўғрисидаги афсона бутунлай йўқ бўлди, дунё эса совет хоккейининг кучига тан берди.
ТОШКЕНТ, 2 сен - Sputnik. Бундан роппа-роса 50 йил олдин СССР - Канаданинг афсонавий суперсерияси бошланган эди.
Кейин дунё буни янги бошланувчиларнинг НҲЛнинг "хоккей худолари" билан курашишга бўлган жасоратли уриниши сифатида кўрди.
© Sputnik / Юрий Сомов СССР и Канады 1972 год
 СССР и Канады 1972 год - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.09.2022
СССР и Канады 1972 год
Ўйинлар СССР ва бутун дунёда мисли кўрилмаган ажотажга сабаб бўлган эди. Ўша кунлари дунёдаги бошқа барча воқеалар иккинчи даражали бўлиб қолган эди. Хоккей ўйинлари сериясини ҳамма томоша қилди, ҳатто спортга умуман қизиқмайдиганлар ҳам. Бўлибўтган ўйинларнинг эртаси куни ишда, мактабларда, навбатларда хоккей қизғин муҳокама қилинди.
1972 йилнинг 2 сентябрь куни СССР терма жамоаси ва Канада профессионаллари орасида Монреалда бўлиб ўтган биринчи ўйинда СССР терма жамоаси сенсацион ҳисоб билан ғалаба қозонди - 7:3.
© Sputnik / Дмитрий ДонскойСССР - Канада 1972 год
СССР - Канада 1972 год - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.09.2022
СССР - Канада 1972 год
Шу билан Канадалик хоккей профессионаллари дунёда энг зўр хоккейчилар деган афсонага якун ясалди. Ўйиндан олдин чиққан газеталар "Рус жамоаси биздан хоккей ўрганишга келди" деган сарлавҳалар билан чиққан бўлса, ўйиндан бир неча соат ўтиб "Руслар афсонани абадий кўмган кеча" деб чиққан эди.
Эслатиб ўтамиз, СССР - Канада ўйинлар серияси 8 ўйиндан иборат бўлиб, унинг натижаларига кўра СССР терма жамоаси мағлуб бўлган эди (3 ғалаба, 4 мағлубият, 1 дуранг). Аммо шундан сўнг Канада профессионал хоккейчиларининг енгилмасилиги тўғрисидаги афсона бутунлай йўқ бўлди, дунё эса совет хоккейининг кучига тан берди.
СССРнинг афсонавий хоккей жамоаси, унинг афсонавий мураббийи Анатолий Тарасов ҳамда СССР-Канада илк ўйини тарихий воқеаларга асосланган "Легенда №17" фильмида акс этган.
Янгиликлар лентаси
0