Шольц Путин билан музокараларни давом эттириш истагини билдирди

© Sputnik / Алексей Агарышев / Медиабанкка ўтишВстреча министров финансов и председателей Центробанков G20
Встреча министров финансов и председателей Центробанков G20 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.09.2022
Oбуна бўлиш
Шольц Россия раҳбари билан яқин алоқада эканлигини ва ҳамкорликни тўхтатмоқчи эмаслигини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Германия канцлери Олаф Шольц Россия президенти Владимир Путин билан музокараларни давом эттириш истагини билдирди. Сиёсатчи бу ҳақда Эссен шаҳри аҳолиси билан учрашувда маълум қилди.
Шольц Россия раҳбари билан яқин алоқада эканлигини ва ҳамкорликни тўхтатмоқчи эмаслигини таъкидлади.
“Мен Москвада Россия президенти билан узун стол атрофида учрашдим. У билан кўп марта телефонда гаплашдим. Ва буни давом эттиришимни аниқ айта оламан”, деди Шольц.
Канцлер аввал ҳам Россия президенти билан мулоқот муҳимлиги ҳақида гапирган эди. Унинг сўзларига кўра, тўғридан-тўғри мулоқот, айниқса инқироз даврида муҳим. Шунга қарамай, сиёсатчи Россия билан муносабатларни “яқин келажакда” нормаллаштириш мумкин деб ҳисобламайди.
Янгиликлар лентаси
0