Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик муҳокама қилинди

© Портал правительства РоссииДенис Мантуров и Жамшид Ходжаев обсудили торгово-экономическое сотрудничество России и Узбекистана
Денис Мантуров и Жамшид Ходжаев обсудили торгово-экономическое сотрудничество России и Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.09.2022
Oбуна бўлиш
Денис Мантуров Ўзбекистон бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар бўйича ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев билан учрашди.
ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Россия бош вазири ўринбосари – саноат ва савдо вазири Денис Мантуров Ўзбекистон бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар бўйича ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев билан учрашди.
Савдо-иқтисодий ҳамкорлик, автомобилсозлик, қайта тикланадиган энергия манбалари, фармацевтика, енгил саноат ва ҳудудлараро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Фармацевтика: “Герофарм” компаниясининг Ўзбекистонда инсулин аналогларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳаси фаол босқичида. “Фармасинтез” саратонга қарши дори-дармон ишлаб чиқарувчи корхона қуриш лойиҳаси бўйича ишламоқда.
Енгил саноат: Ўзбекистон ип газламаларни етказиб берувчи асосий давлат, Россия корхоналари бу соҳада ҳамкорликни чуқурлаштирмоқчи. Саноат кооперациясини ривожлантириш ва ёрдамчи ашёларни етказиб бериш масалалари муҳокама қилинмоқда.
Мантуров Россия ва Ўзбекистон вилоятларининг ўзаро ташрифларини амалга ошириш муҳимлигини таъкидлаб, ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратди. Шу йил охиригача Россиянинг 40 дан ортиқ ҳудудидан вакиллар республикага келади.
Шунингдек, Мантуров Ходжаевни Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллиги билан табриклади.
Янгиликлар лентаси
0