https://sputniknews.uz/20220902/evrokomissiya-rahbari-rossiya-gazi-uchun-narx-chegarasini-belgilashga-chaqirdi-27730689.html
Еврокомиссия раҳбари Россия гази учун нарх чегарасини белгилашга чақирди
Еврокомиссия раҳбари Россия гази учун нарх чегарасини белгилашга чақирди
Sputnik Ўзбекистон
Углеводородлари етказиб берувчи занжирларининг узилиши Европа ва АҚШда ёқилғи ва озиқ-овқат нархларининг ошишига олиб келади. 02.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-02T17:56+0500
2022-09-02T17:56+0500
2023-04-05T18:39+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
европа
европа иттифоқи
газ қувури
ақш
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/11/23392192_0:188:2971:1859_1920x0_80_0_0_c54988eb3957452e79aa85921ce3a9ce.jpg
ТОШКЕНТ, 2 сен – Sputnik. Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляен Россиянинг қувур орыали Европага етказиб берилаётган гази учун энг юқори нархни жорий этишга давъват қилди. Бундан ташқари, Financial Times хабар беришича, G7 мамлакатлари молия вазирлари жума куни бўладиган учрашувда Россия нефти нархига ҳам чекловлар қўйиш ҳақидаги қарорини қўллаб-қувватлашни режалаштиришмоқда. Улар, шунингдек, Россия хомашёси халқаро ҳамкорлар билан келишилган нархда ёки ундан паст нархда сотиб олинмаса, Россия нефти ва нефть маҳсулотларини денгиз орқали ташиш бўйича хизматлар кўрсатишни тақиқлашни қўйишни режалаштирмоқда. Бир кун аввал бош вазир ўринбосари Александр Новак ҳам Россиядан ёқилғи нархига чеклов жорий этилишини қўллаб-қувватлайдиган давлатларга Москва нефть етказиб бермаслигини айтган эди.Маълумот учун, Ғарб давлатлари Украинадаги махсус операция фонида Россиянинг нефть ва газ экспортидан келадиган даромадларини чеклаш бўйича турли уринишларни амалга оширишда давом этмоқда. Экспертлар хулосасига кўра, углеводородлари етказиб берувчи занжирларининг узилиши Европа ва АҚШда ёқилғи ва озиқ-овқат нархларининг ошишига олиб келади ва бу жараён аллақачон бошланган.Владимир Путин аввалроқ Россияни жиловлаш ва кучсизлантириш сиёсати Ғарб давлатлари учун узоқ муддатли стратегия эканлигини ва санкциялар бутун жаҳон иқтисодиётига жиддий зарба берганини таъкидлаган эди. Унинг сўзларига кўра, Ғарбнинг асосий мақсади миллионлаб одамлар ҳаётини ёмонлаштиришдир.
европа
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/11/23392192_121:0:2850:2047_1920x0_80_0_0_71cbe371f0177b685017d5c1ac8dbebb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
европа, европа иттифоқи, газ қувури, ақш, россия
европа, европа иттифоқи, газ қувури, ақш, россия
Еврокомиссия раҳбари Россия гази учун нарх чегарасини белгилашга чақирди
17:56 02.09.2022 (янгиланди: 18:39 05.04.2023) Углеводородлари етказиб берувчи занжирларининг узилиши Европа ва АҚШда ёқилғи ва озиқ-овқат нархларининг ошишига олиб келади.
ТОШКЕНТ, 2 сен – Sputnik. Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляен Россиянинг қувур орыали Европага етказиб берилаётган гази учун энг юқори нархни жорий этишга давъват қилди.
“Россиядан Европага қувур орқали келаётган газ нархини чеклаш вақти келганига қатъий ишонаман”, деди у.
Бундан ташқари, Financial Times хабар беришича, G7 мамлакатлари молия вазирлари жума куни бўладиган учрашувда Россия нефти нархига ҳам чекловлар қўйиш ҳақидаги қарорини қўллаб-қувватлашни режалаштиришмоқда.
Улар, шунингдек, Россия хомашёси халқаро ҳамкорлар билан келишилган нархда ёки ундан паст нархда сотиб олинмаса, Россия нефти ва нефть маҳсулотларини денгиз орқали ташиш бўйича хизматлар кўрсатишни тақиқлашни қўйишни режалаштирмоқда.
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев айтишига кўра, нефт ва газ нархи бозор тамойилларига асосланмаган ҳолда белгиланган тақдирда Россия шунчаки ушбу мамлакатларга углеводородлар сотишни тўхтатади.
Бир кун аввал бош вазир ўринбосари Александр Новак ҳам Россиядан ёқилғи нархига чеклов жорий этилишини қўллаб-қувватлайдиган давлатларга Москва нефть етказиб бермаслигини айтган эди.
Маълумот учун, Ғарб давлатлари Украинадаги махсус операция фонида Россиянинг нефть ва газ экспортидан келадиган даромадларини чеклаш бўйича турли уринишларни амалга оширишда давом этмоқда. Экспертлар хулосасига кўра, углеводородлари етказиб берувчи занжирларининг узилиши Европа ва АҚШда ёқилғи ва озиқ-овқат нархларининг ошишига олиб келади ва бу жараён аллақачон бошланган.
Владимир Путин аввалроқ Россияни жиловлаш ва кучсизлантириш сиёсати Ғарб давлатлари учун узоқ муддатли стратегия эканлигини ва санкциялар бутун жаҳон иқтисодиётига жиддий зарба берганини таъкидлаган эди. Унинг сўзларига кўра, Ғарбнинг асосий мақсади миллионлаб одамлар ҳаётини ёмонлаштиришдир.