Президент Қорақалпоғистон учун алоҳида иқтисодий имтиёзларни эълон қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаВизит Шавката Мирзиёева в Каракалпакстан
Визит Шавката Мирзиёева в Каракалпакстан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2022
Oбуна бўлиш
Алоҳида иқтисодий имтиёзлар тўрт гуруҳга бўлинган: тадбиркорлик, саноат ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ҳамда инфратузилма лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш.
ТОШКЕНТ, 26 авг - Sputnik. Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида ушбу ҳудуд учун белгиланган алоҳида имтиёзлар ҳақида эълон қилди.
Иқтисодий имтиёзлар қуйидаги тўрт гуруҳга бўлинган: тадбиркорликни, саноатни, қишлоқ хўжалигини ҳам инфратузилма лойиҳаларини ривожлантириш.

Тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида:

Қорақалпоғистон учун фойда солиғини 15 фоиздан 7,5 фоизга тушириш;
айланма солиқ ставкасини Нукус шаҳрида 4 фоиздан 2 фоизга, туманларда 2 фоиздан 1 фоизга, олис ҳудудларда эса 1 фоиздан 0,5 фоизга пасайтириш;
мол-мулк ва ер солиғи ставкаларини 2 бараварга камайтириш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.
жорий йилда оилавий тадбиркорлик дастурлари учун режадаги 650 миллиард сўмга қўшимча равишда 200 миллиард сўм ажратилади.

Саноат лойиҳаларини кўпайтириш мақсадида:

инвесторларга кўмак марказини ташкил этиш, унда тадбиркорларга лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, субсидия, кредит вакомпенсация олиш, маҳсулотига бозор топишга кўмаклашиш бўйича бепул хизматлар кўрсатиш;
инвесторларга кўмак маркази қошида Нукус шаҳридаги 10 гектар ермайдонида Саноат технопаркини ташкил этиш;
Кегейли ва Хўжайли туманларида Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташкил қилиш;
Қорақалпоғистон тадбиркорларига беш йил муддатга экспорт маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун сотиб олинган хомашёларни, мамлакатимиз бўйлаб ташишда 70 фоиз транспорт харажатларини қоплаб бериш тизимини йўлга қўйиш.

Инфратузилмани ривожлантириш мақсадида:

“Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобиль йўлининг Тўрткўл, Беруний ваЭлликқалъа туманларидан ўтган қисмини реконструкция қилишга 160 миллион доллар жалб этиш;
таъмирталаб бўлган 1 минг 500 километр сув тармоқлари, 150 дан зиёд қудуқ, насос васув станцияларини таъмирлаш;
Нукус шаҳри, Тахиатош ва Хўжайли туманлари марказларида оқова сув тармоқларини қуриш;
128 та трансформатор, 7,5 мингта симёғоч устунларини алмаштириш;
Қорақалпоғистоннинг ҳар бир шаҳри ва туманида Ички йўлларни таъмирлаш участкалари ташкил этиш, уларга етарли штат, зарур маблағ ва техникалар ажратиш;
икки ой муддатда Қорақалпоғистонда халқаро ва ички автомобиль йўлларини ривожлантириш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқишга топшириқ берди.

Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш мақсадида:

йил якунига қадар 6 620 гектар, келгуси йилда 6 минг гектар пахта ва ғалла ерларини қисқартириб, аҳолига ижарага беришни йўлга қўйиш;
экин экиш харажатлари учун фермерларга 200 миллиард сўм ва деҳқонларга 50 миллиард сўм ажратиш;
сув таъминотини яхшилаш мақсадида ҳар бир қудуқни бурғилаш ва ишга тушириш учун 15 миллион сўмгача субсидия ажратиш ва бошқа молиявий кўмак бўйича топшириқлар берилди.
Шавкат Мирзиёевинг Қорақалпоғистонга ташрифи давом этмоқда. Президент Жўқорғи Кенгес сессиясидан сўнг Нукус шаҳри Амударё маҳалласида нуронийлар ва маҳалла фаоллари билан учрашди.
Янгиликлар лентаси
0