https://sputniknews.uz/20220826/ozarbayjon-armiyasi-lochin-shahriga-joylashdi-27505240.html
Озарбайжон армияси Лочин шаҳрига жойлашди
Озарбайжон армияси Лочин шаҳрига жойлашди
Sputnik Ўзбекистон
Лочинда яшовчи арманларнинг илтимосига кўра, Озарбайжон уларга август ойи охиригача шаҳар ва қишлоқларни тарк этиш учун муҳлат берган. 26.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-26T19:35+0500
2022-08-26T19:35+0500
2022-08-26T19:35+0500
дунёда
илҳом алиев
озарбайжон
арманистон
тоғли қорабоғ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/09/1b/15064905_50:0:1300:703_1920x0_80_0_0_8fb7da049cec919fbc68c140adfb457c.jpg
ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Тоғли Қорабоғдаги Лочин шаҳри Боку назоратига ўтди, Озарбайжон армияси шаҳарда жойлашган. Бу ҳақда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев маълум қилди.Таъкидланишича, Лочинда яшовчи арманларнинг илтимосига кўра, Озарбайжон уларга август ойи охиригача шаҳар ва қишлоқларни тарк этиш учун муҳлат берган.Бир кун аввал Арманистон ҳукумати раҳбари ўринбосари Мгер Григоряннинг ёрдамчиси Ани Бабаян РИА Новости агентлигига 30 август куни Москвада Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги чегарани делимитация қилиш бўйича комиссия вакилларининг йиғилиши ўтказилиши режалаштирилганини маълум қилди. Бундан ташқари, Sputnik Арманистон ҳукумат матбуот хизматига таяниб хабар беришича, 31 август куни Брюсселда Арманистон ва Озарбайжон раҳбарлари Никол Пашинян ва Илҳом Алиев ҳамда Европа кенгаши раиси Шарль Мишелнинг уч томонлама учрашуви бўлиб ўтиши режалаштирилган.2020 йил сентябрь ойи охирида Тоғли Қорабоғда жанговар ҳаракатлар қайта бошланди, бу узоқ муддатли можаронинг давомига айланди ва тинч аҳолининг қурбон бўлишига олиб келди. Томонлар сулҳ тузишга бир неча бор уринишган, бироқ 10 ноябрга ўтар кечаси эришилган уч томонлама келишув муваффақиятли бўлган. Москва воситачилигида Озарбайжон ва Арманистон ўт очишни тўлиқ тўхтатиб, асирлар ва ўлганларнинг жасадларини алмашишга келишиб олган. Бундан ташқари, Ереван Бокуга Келбажар ва Лочин вилоятларини, шунингдек, урушлар оралиғида тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикаси назорати остида бўлган Агдам вилоятининг бир қисмини топширган. Минтақада Россия тинчликпарвар кучлари жойлаштирилган.
арманистон
тоғли қорабоғ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/09/1b/15064905_286:0:1223:703_1920x0_80_0_0_5c7411aacadc237c6c11078445200709.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, илҳом алиев, озарбайжон, арманистон, тоғли қорабоғ
дунёда, илҳом алиев, озарбайжон, арманистон, тоғли қорабоғ
Озарбайжон армияси Лочин шаҳрига жойлашди
Лочинда яшовчи арманларнинг илтимосига кўра, Озарбайжон уларга август ойи охиригача шаҳар ва қишлоқларни тарк этиш учун муҳлат берган.
ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Тоғли Қорабоғдаги Лочин шаҳри Боку назоратига ўтди, Озарбайжон армияси шаҳарда жойлашган. Бу ҳақда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев
маълум қилди. Таъкидланишича, Лочинда яшовчи арманларнинг илтимосига кўра, Озарбайжон уларга август ойи охиригача шаҳар ва қишлоқларни тарк этиш учун муҳлат берган.
“Бугун, 26 август куни биз озарбайжонлар Лочин шаҳрига қайтдик. Озарбайжон армияси Лочин шаҳрига жойлашди. Забух (арманча номи Агавно — таҳр.) ва Сус қишлоқлари назорат остига олинди. Бутун Лочин ва Озарбайжон халқини ушбу воқеа билан табриклайман”, деб ёзди Алиев ижтимоий тармоқларда.
Бир кун аввал Арманистон ҳукумати раҳбари ўринбосари Мгер Григоряннинг ёрдамчиси Ани Бабаян РИА Новости агентлигига 30 август куни Москвада Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги чегарани делимитация қилиш бўйича комиссия вакилларининг йиғилиши ўтказилиши режалаштирилганини маълум қилди. Бундан ташқари, Sputnik Арманистон ҳукумат матбуот хизматига таяниб хабар беришича, 31 август куни Брюсселда Арманистон ва Озарбайжон раҳбарлари Никол Пашинян ва Илҳом Алиев ҳамда Европа кенгаши раиси Шарль Мишелнинг уч томонлама учрашуви бўлиб ўтиши режалаштирилган.
2020 йил сентябрь ойи охирида Тоғли Қорабоғда жанговар ҳаракатлар қайта бошланди, бу узоқ муддатли можаронинг давомига айланди ва тинч аҳолининг қурбон бўлишига олиб келди. Томонлар сулҳ тузишга бир неча бор уринишган, бироқ 10 ноябрга ўтар кечаси эришилган уч томонлама келишув муваффақиятли бўлган. Москва воситачилигида Озарбайжон ва Арманистон ўт очишни тўлиқ тўхтатиб, асирлар ва ўлганларнинг жасадларини алмашишга келишиб олган. Бундан ташқари, Ереван Бокуга Келбажар ва Лочин вилоятларини, шунингдек, урушлар оралиғида тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикаси назорати остида бўлган Агдам вилоятининг бир қисмини топширган. Минтақада Россия тинчликпарвар кучлари жойлаштирилган.