https://sputniknews.uz/20220826/murat-kamalov-joqorgi-kenges-raisi-lavozimidan-ketdi-27492774.html
Мурат Камалов Жўқорғи Кенгес раиси лавозимидан кетди
Мурат Камалов Жўқорғи Кенгес раиси лавозимидан кетди
Sputnik Ўзбекистон
Мурат Камаловнинг бетоблиги сабабли эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. 26.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-26T13:04+0500
2022-08-26T13:04+0500
2022-08-26T13:18+0500
жамият
қорақалпоғистон
муддатидан илгари озод қилиш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0a/15/15225476_0:68:1291:794_1920x0_80_0_0_dd0a9e68ffdfc7a16d900d871e0494ce.jpg
ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Мурат Камалов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.Қайд этилишича, президент Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтаётган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорги Кенгесининг навбатдан ташқари 34-сессиясида Мурат Камаловнинг бетоблиги сабабли ваколат муддатини олдиндан тўхтатиш ва эгаллаб турган лавозимидан озод этиш ҳақидаги мурожаати кўриб чиқилиб, унинг ваколат муддатини олдиндан тўхтатиш ҳамда эгаллаб турган лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилинган.Маълумот учун, Мурат Камалов 1955 йилда Нукус шаҳрида туғилган. Олий маълумотга эга ҳуқуқшунос сифатида кўп йиллар масъулиятли лавозимларда фаолият юритган.2020 йил сентябрь ойида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг депутати этиб, 2 октябрь куни Жўқорғи Кенгеснинг навбатдан ташқари саккизинчи сессиясида Жўқорғи Кенгес Раиси этиб сайланган.Шу йилнинг 21 октябрь куни эса қонун талабларига мувофиқ яширин овоз бериш орқали 72 та овоз билан сенатор Мурат Қаллибекович Камалов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси ўринбосари этиб сайланган.Айни вақтда Оқсоқоллар кенгашининг қарорига мувофиқ Жўқорғи Кенгес раиси лавозимига тавсия этилган Аманбай Тлеубаевич Орынбаевнинг номзодини кўриб чиқилмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0a/15/15225476_71:0:1218:860_1920x0_80_0_0_e575be57091c1a8e33057c74e05c2fb4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, қорақалпоғистон, муддатидан илгари озод қилиш
жамият, қорақалпоғистон, муддатидан илгари озод қилиш
Мурат Камалов Жўқорғи Кенгес раиси лавозимидан кетди
13:04 26.08.2022 (янгиланди: 13:18 26.08.2022) Мурат Камаловнинг бетоблиги сабабли эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Мурат Камалов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Қайд этилишича, президент Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтаётган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорги Кенгесининг навбатдан ташқари 34-сессиясида Мурат Камаловнинг бетоблиги сабабли ваколат муддатини олдиндан тўхтатиш ва эгаллаб турган лавозимидан озод этиш ҳақидаги мурожаати кўриб чиқилиб, унинг ваколат муддатини олдиндан тўхтатиш ҳамда эгаллаб турган лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Маълумот учун, Мурат Камалов 1955 йилда Нукус шаҳрида туғилган. Олий маълумотга эга ҳуқуқшунос сифатида кўп йиллар масъулиятли лавозимларда фаолият юритган.
2020 йил сентябрь ойида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг депутати этиб, 2 октябрь куни Жўқорғи Кенгеснинг навбатдан ташқари саккизинчи сессиясида Жўқорғи Кенгес Раиси этиб сайланган.
Шу йилнинг 21 октябрь куни эса қонун талабларига мувофиқ яширин овоз бериш орқали 72 та овоз билан сенатор Мурат Қаллибекович Камалов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси ўринбосари этиб сайланган.
Айни вақтда Оқсоқоллар кенгашининг қарорига мувофиқ Жўқорғи Кенгес раиси лавозимига тавсия этилган Аманбай Тлеубаевич Орынбаевнинг номзодини кўриб чиқилмоқда.