Мирзиёев 6 йил давомида энг кўп Қорақалпоғистонга ташриф буюрган

© Пресс-служба президента УзбекистанаЖўқорги Кенгес
Жўқорги Кенгес - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2022
Oбуна бўлиш
Қорақалпоғистонни комплекс ривожлантиришга қаратилган 31 та фармон ва қарорлар қабул қилинди.
ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорги Кенгесининг навбатдан ташқари 34-сессиясида иштирок этмоқда.
Қайд этилишича, президент 6 йил давомида бошқа ҳудудларга нисбатан энг кўп, яъни 9 марта ушбу ҳудудга ташриф буюрган.
“Ушбу даврда Қорақалпоғистонни комплекс ривожлантиришга қаратилган 31 та фармон ва қарорлар қабул қилдик”, дейди президент.
Айтилишича, ҳудудда тадбиркорлик субъектлари сони 2 баробарга ортди, қарийб 4,5 мингта инвестиция лойиҳалари ишга туширилди.
Президентнинг февралдаги ташрифи доирасида ҳудудни ҳар тарафлама ривожлантириш учун 1,5 триллион сўм маблағ ажратилган.
Қорақалпоғистонда ичимлик сув таъминоти 40 фоиздан 68 фоизга, мактабгача таълим билан қамров даражаси 32 фоиздан 76 фоизга, аҳоли даромадлари жон бошига 2 баробарга ошишига эришилгани таъкидланди.
Янгиликлар лентаси
0