МДҲ ёшлари умумийликни ҳис қилишлари жуда муҳим - Лебедев

© Султан Досалиев / Пресс-служба президента КР / Председатель исполкома СНГ Сергей Лебедев
Председатель исполкома СНГ Сергей Лебедев  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2022
Oбуна бўлиш
Қўшни давлатлар бир-бирининг маданиятини билиш учун тез-тез учрашиб туриши керак, биз МДҲ доирасида биз бунинг учун ҳамма нарсани қилишга ҳаракат қилмоқдамиз - Лебедев.
ТОШКЕНТ, 26 авг – Sputnik. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ёшлари ўзларининг умумийлигини ҳис қилишлари жуда муҳим, деди МДҲ ва ЕОИИ ёшлари вакилларининг бизнес нонуштасида МДҲ Ижроия қўмитаси раиси Сергей Лебедев.
Чўлпон-Ота шаҳрида бўлиб ўтаётган биринчи ёшлар форуми доирасида ҳукумат раҳбарларининг ўринбосарлари, ЕИК ҳайъати раиси ва МДҲ Ижроия қўмитаси раҳбари билан ёшлар учрашуви бўлиб ўтмоқда.
"Бугунги кунда ёшларимиз учрашиши, бир-бирини тушуниши жуда муҳим. Масалан, биз, кекса авлод вакиллари мактабдаёқ Чингиз Айтматов асарларини жуда яхши билганмиз, ўрганганмиз. Мен бугунги ёшлар қардош халқ адибларини ўрганишини истардим, қўшни давлатлар бир-бирининг маданиятини билиш учун тез-тез учрашиб туриши керак. МДҲ доирасида биз бунинг учун ҳамма нарсани қилишга ҳаракат қилмоқдамиз”, - деди Лебедев.
Қўшни давлатлардан талабалар учун ажратилаётган квоталар сони ортиб бораётганини таъкидлади.
"МДҲ давлатларининг ўн минглаб вакиллари Россия, Белоруссия, Қозоғистонда таҳсил олмоқда. Қўшни давлатларда ҳам Ҳамдўстлик давлатларининг етакчи университетларининг филиаллари очилмоқда. Биргаликда ишлаш учун имкониятлар мавжуд, лекин бу асосий нарса эмас, асосийси. Гап дўстлашишдан иборат. Ёшлар – янги ғоялар генератори. Сизларни дўстлик ва ҳамкорлигимизни мустаҳкамлашга қаратилган ғоялар билан чиқишга чақираман”, — дея қўшимча қилди МДҲ ижроия қўмитаси раҳбари.
Маълумот учун, Чўлпон-Отадаги “Рух Ордо” маданият марказида МДҲ ва ЕОИИ "Келечек" ("Келажак") 1-ёшлар форуми бўлиб ўтмоқда. Унда Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Ўзбекистондан 250 дан ортиқ делегатлар иштирок этмоқда. Ёш тадбиркорлар, давлат хизматчилари, дипломатлар, ижодкор ёшлар вакиллари, ЕОИИ ва МДҲ давлатларидан келган талабалар аъзо давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва Евроосиё интеграцияси ғоясини илгари суриш масалаларини муҳокама қилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0