Маймун чечагига чалиниш ҳолатлари 21 %га камайди - ЖССТ

© Sputnik / Пресс-служба научного центра вирусологии и биотехнологий "Вектор" / Медиабанкка ўтишНаучный центр "Вектор" создал тест-системы для выявления случаев заражения оспой обезьян
Научный центр Вектор создал тест-системы для выявления случаев заражения оспой обезьян - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2022
Oбуна бўлиш
Апрель ойидан шу кунгача мазкур инфекция аниқланган мамлакатлар сони 98 тага етди.
ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Маймун чечагига чалиниш ҳолатлари 21 %га камайди. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг сўнгги ҳисоботига кўра, ўтган ҳафтада дунё бўйича маймун чечагини юқтирганлар сафига яна 5907 нафар бемор қўйилди.
Апрель ойидан шу кунгача мазкур инфекция аниқланган мамлакатлар сони 98 тага етди. Касалликдан азият чекаётган беморлар сони эса 45 минг нафардан ошди.
“Янги эпидемия ўтган ҳафтада Эрон ва Индонезия давлатларига ҳам кириб борган. Шунга қарамай, 15-21 август саналарида маймун чечаги билан хасталаниш ҳолатлари ундан аввалги ҳафтага нисбатан 21 фоизга камайди”, дейилади хабарда.
Таҳлилларга кўра, инфекцияни юқтирганларнинг 98 фоиздан ортиғи эркаклар бўлиб, уларнинг ўртача ёши 36га тенг. Жами беморларнинг 60 фоизи АҚШда, 38 фоизи Европа мамлакатларида рўйхатга олинган.
Ҳафталик ўсиш динамикаси асосан Африка давлатлари, хусусан, Нигерия ва Конго аҳолиси ҳиссасига тўғри келмоқда. Ушбу қитъада 15-21 август кунлари 219 нафар бемор касалликка чалинган. Бу 8-14 август саналарига қиёсланганда 54 фоиз юқори кўрсатгичдир.
Қайд этилишича, ЖССТ биринчи навбатда хавф гуруҳига мансуб аҳоли қатлами ҳамда тиббиёт ходимлари чечакка қарши эмланиши зарур.
Янгиликлар лентаси
0