https://sputniknews.uz/20220826/magate-zaesga-missiya-yuborish-uchun-xavfsizlik-kafolatlarini-oldi-27510368.html
МАГАТЭ ЗАЭСга миссия юбориш учун хавфсизлик кафолатларини олди
МАГАТЭ ЗАЭСга миссия юбориш учун хавфсизлик кафолатларини олди
Sputnik Ўзбекистон
МАГАТЭ ЗАЭСга миссия юбориш учун хавфсизлик кафолатларини олди
2022-08-26T22:32+0500
2022-08-26T22:32+0500
2023-04-05T18:39+0500
дунёда
эммануэл макрон
украина
запорожье вилояти
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/06/26903313_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_1b3582ede75aff09d5fa993264daf893.jpg
ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Франция ва МАГАТЭ Россия ва Украинадан агентлик миссиясини Запорожье атом электр станциясига юбориш учун хавфсизлик кафолатларини олди. Бу ҳақда Франция президенти Эммануэль Макрон маълум қилди.МАГАТЭ раҳбари Рафаэль Гросси пайшанба куни Парижда Макрон билан учрашди. Томонлар Запорожье АЭС атрофидаги вазият ва у ерга борадиган МАГАТЭэксперт миссияси тартибини муҳокама қилди.Жума куни Россия ва Франция президентлари Владимир Путин ва Эммануэль Макрон телефон орқали мулоқот қилди. Франция ва Россия етакчилари Запорожье АЭСга МАГАТЭмиссиясини тезроқ жўнатиш муҳимлигини таъкидлади.Запорожье АЭС Днепрнинг чап қирғоғида жойлашган. Украина ҳарбийлари Энергодарни, унинг атрофидаги қишлоқларни ва шаҳарга туташ Запорожье АЭС ҳудудини мунтазам равишда ўққа тутмоқда.Москванинг таъкидлашича, Россия армияси томонидан объект устидан назорат ўрнатилиши ўзини оқлайди, чунки бу ядровий ва радиоактив материалларнинг сизиб чиқишини олдини олади. МАГАТЭ бош директори Рафаэль Гросси ташкилот миссияси Запорожье АЭСга бир неча кун ичида ташриф буюриши кераклигини айтди ва у делегацияга шахсан раҳбарлик қилмоқчи.
украина
запорожье вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/06/26903313_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_38cc21d4d126288d88867297128d9a68.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
магатэ заэсга миссия юбориш учун хавфсизлик кафолатларини олди
магатэ заэсга миссия юбориш учун хавфсизлик кафолатларини олди
МАГАТЭ ЗАЭСга миссия юбориш учун хавфсизлик кафолатларини олди
22:32 26.08.2022 (янгиланди: 18:39 05.04.2023) Франция ва Россия етакчилари Запорожье АЭСга МАГАТЭ миссиясини тезроқ жўнатиш муҳимлигини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Франция ва МАГАТЭ Россия ва Украинадан агентлик миссиясини Запорожье атом электр станциясига юбориш учун хавфсизлик кафолатларини олди. Бу ҳақда Франция президенти Эммануэль Макрон
маълум қилди. “Кеча биз МАГАТЭ бош директори билан учрашдик, шунингдек президентлар Зеленский ва Путин билан суҳбатлашдим. Биз Украина ва Россия томонидан хавфсизлик кафолатларини олдик. Энди у ерда (Запорожье АЭСда) МАГАТЭ миссияси жойлаштирилиши мумкин, у ҳимояланган мустақил миссия”, деди Макрон ўзи ташриф билан бўлган Жазоирда журналистлар саволларига жавоб берар экан.
МАГАТЭ раҳбари Рафаэль Гросси пайшанба куни Парижда Макрон билан учрашди. Томонлар Запорожье АЭС атрофидаги вазият ва у ерга борадиган МАГАТЭэксперт миссияси тартибини муҳокама қилди.
Жума куни Россия ва Франция президентлари Владимир Путин ва Эммануэль Макрон телефон орқали мулоқот қилди. Франция ва Россия етакчилари Запорожье АЭСга МАГАТЭмиссиясини тезроқ жўнатиш муҳимлигини таъкидлади.
Запорожье АЭС Днепрнинг чап қирғоғида жойлашган. Украина ҳарбийлари Энергодарни, унинг атрофидаги қишлоқларни ва шаҳарга туташ Запорожье АЭС ҳудудини мунтазам равишда ўққа тутмоқда.
Москванинг таъкидлашича, Россия армияси томонидан объект устидан назорат ўрнатилиши ўзини оқлайди, чунки бу ядровий ва радиоактив материалларнинг сизиб чиқишини олдини олади. МАГАТЭ бош директори Рафаэль Гросси ташкилот миссияси Запорожье АЭСга бир неча кун ичида ташриф буюриши кераклигини айтди ва у делегацияга шахсан раҳбарлик қилмоқчи.