Жавоҳир Синдоров Абу-Дабидаги халқаро турнирда иккинчи ўринни эгаллади

© Ўзбекистон шахмат федерациясиШахмат бўйича эркаклар жамоаси Словакия терма жамоаси устидан ғалаба қозонди
Шахмат бўйича эркаклар жамоаси Словакия терма жамоаси устидан ғалаба қозонди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2022
Oбуна бўлиш
Мусобақада 31 мамлакатдан келган 148 нафар шахматчи ғолиблик учун баҳс олиб борди.
ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Жавоҳир Синдоров Абу-Дабидаги халқаро турнирда иккинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақида Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.
Айтилишича, мазкур мусобақада 31 мамлакатдан келган 148 нафар шахматчи ғолиблик учун баҳс олиб борди.
Улар орасида “FIDE” таснифида юқори ўринларни эгаллаб турган хитойлик Ванг Хао, россиялик Евгений Томашевский, Ҳиндистон вакили Аржун Эригаиси каби номдор гроссмейстрлар ҳам иштирок этди.
Ҳалқаро турнирда қатнашган Жавоҳир Синдоров 9 имкониятдан 7 очко жамғарди.
1 ўринни 7,5 очко билан ҳиндистонлик Аржун Эригаиси эгаллади. Кучли учликка Нидерландия вакили Жордан Ван Форест якун ясаб берди.
Шунингдек, турнирда Нодирбек Ёқуббоев 6,5 очко билан 5 ўринни эгаллади. Шамсиддин Воҳидов эса 20 поғанани банд этди. Нилуфар Ёқуббоева 5,5 очко тўплади.
Янгиликлар лентаси
0