https://sputniknews.uz/20220826/evroosiyo-qayta-sugurtalash-kompaniyasi-tashkil-etildi---mishustin-27492972.html
Евроосиё қайта суғурталаш компанияси ташкил этилди - Мишустин
Евроосиё қайта суғурталаш компанияси ташкил этилди - Мишустин
Sputnik Ўзбекистон
Қайд этилишича, янги қайта суғурталовчини ташкил этишнинг долзарблиги Москва ва Минскка қарши Ғарб санкциялари киритилгандан кейин кучайган. 26.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-26T12:56+0500
2022-08-26T12:56+0500
2023-04-05T18:39+0500
иқтисод
еоии
михаил мишустин
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/19/22977876_0:218:2867:1831_1920x0_80_0_0_f5d73ad9cf01f805c33f894539076c25.jpg
ТОШКЕНТ, 26 авг - Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатлари бош вазирлари Евроосиё қайта суғурта компаниясини ташкил этиш тўғрисидаги келишувни қабул қилди. Бу ҳақда жума куни Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги йиғилишида Михаил Мишустин маълум қилди.Компаниянинг асосий вазифаси - ташқи савдо, инвестициявий ҳамкорликни рағбатлантириш, экспорт кредитлари бериш, кредит агентликлари ва суғурталовчилар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш. Келажакда ўз қимматли қоғозларини чиқариш ва лойиҳаларни молиялаштириш ҳам кўзда тутилган, - дедт Россия бош вазири.“Биз ҳамкасбларимизни ўзимизнинг халқаро молиявий ҳисоб-китоб механизмларини имкон қадар тезроқ амалга оширишга чақирамиз”, — дея қўшимча қилди Мишустин. Вазир айтишига кўра, ЕОИИ ҳудудида миллий валюталарда ҳисоб-китобларга ўтиш фаол давом этмоқда ва бу кўрсаткич аллақачон 75 фоизга етган. Унинг ишончи комилки, ЕОИИ маконида интеграциянинг кучайиши бешта давлатдан ташқари, дунёдаги сиёсий вазиятларга боғлиқлигини сезиларли даражада камайтиради. Бунинг учун, ягона транспорт маконини шакллантиришни давом эттириш, иттифоқнинг транзит салоҳиятини тўлиқ ишга солиш, МДҲ, Осиё-Тинч океани минтақаси давлатлари шунингдек, Яқин Шарқ, Лотин Америкаси ва Африка билан ҳамкорликни ривожлантириш зарур.Шунингдек, Мигустин саноат кооперациясини мустаҳкамлаш ва маҳаллий ишлаб чиқаришини фаол ривожлантиришга чақирди. Россия Бош вазирининг сўзларига кўра, яқинда яратилган ЕОИИ саноатлаштириш харитаси яхши имкониятларни очади: унда 150 дан ортиқ инвестиция лойиҳалари ҳақида маълумотлар мавжуд, улардан 27 таси аллақачон амалга оширилган - автомобилсозлик, кимё, металлургия, тиббиёт, целлюлоза-қоғоз ва бошқа саноат тармоқларидаги лойиҳалар бор. Эслатиб ўтмиз, бугун Қирғизистоннинг Чолпон-Ота шаҳрида ЕОИИ бош вазирлари учрашуви бўлиб ўтди. Унда ЕОИИ давлатлари вазирларидан ташқари Ўзбекистон ва Куба кузатувчи мақомида Озарбайжон меҳмон мақомида иштирок этди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/19/22977876_69:0:2798:2047_1920x0_80_0_0_f95ee680e2933193b44d67591db4b3b2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, еоии, михаил мишустин, россия
иқтисод, еоии, михаил мишустин, россия
Евроосиё қайта суғурталаш компанияси ташкил этилди - Мишустин
12:56 26.08.2022 (янгиланди: 18:39 05.04.2023) Қайд этилишича, янги қайта суғурталовчини ташкил этишнинг долзарблиги Москва ва Минскка қарши Ғарб санкциялари киритилгандан кейин кучайган.
ТОШКЕНТ, 26 авг - Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатлари бош вазирлари Евроосиё қайта суғурта компаниясини ташкил этиш тўғрисидаги келишувни қабул қилди. Бу ҳақда жума куни Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги йиғилишида Михаил Мишустин
маълум қилди.
"Энди бизнесни рағбатлантиришнинг яна бир воситаси пайдо бўлади. Кеча биз бу ҳақда келишиб олдик, Евроосиё қайта суғурталаш компаниясини ташкил этиш бўйича келишувни қабул қилдик", деди Мишустин.
Компаниянинг асосий вазифаси - ташқи савдо, инвестициявий ҳамкорликни рағбатлантириш, экспорт кредитлари бериш, кредит агентликлари ва суғурталовчилар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш. Келажакда ўз қимматли қоғозларини чиқариш ва лойиҳаларни молиялаштириш ҳам кўзда тутилган, - дедт Россия бош вазири.
Евроосиё қайта суғурталаш компаниясининг асосий таъсисчилари Россия ва Беларусь бўлади. Компания устав капиталининг 45% Россияга ва 30% улуши Беларусга тегишли бўлади. Лекин, янги ташкил қилинаётган компания янги халқаро ҳамкорларга қўшилиш учун очиқ бўлади.
“Биз ҳамкасбларимизни ўзимизнинг халқаро молиявий ҳисоб-китоб механизмларини имкон қадар тезроқ амалга оширишга чақирамиз”, — дея қўшимча қилди Мишустин. Вазир айтишига кўра, ЕОИИ ҳудудида миллий валюталарда ҳисоб-китобларга ўтиш фаол давом этмоқда ва бу кўрсаткич аллақачон 75 фоизга етган.
Унинг ишончи комилки, ЕОИИ маконида интеграциянинг кучайиши бешта давлатдан ташқари, дунёдаги сиёсий вазиятларга боғлиқлигини сезиларли даражада камайтиради. Бунинг учун, ягона транспорт маконини шакллантиришни давом эттириш, иттифоқнинг транзит салоҳиятини тўлиқ ишга солиш, МДҲ, Осиё-Тинч океани минтақаси давлатлари шунингдек, Яқин Шарқ, Лотин Америкаси ва Африка билан ҳамкорликни ривожлантириш зарур.
Шунингдек, Мигустин саноат кооперациясини мустаҳкамлаш ва маҳаллий ишлаб чиқаришини фаол ривожлантиришга чақирди. Россия Бош вазирининг сўзларига кўра, яқинда яратилган ЕОИИ саноатлаштириш харитаси яхши имкониятларни очади: унда 150 дан ортиқ инвестиция лойиҳалари ҳақида маълумотлар мавжуд, улардан 27 таси аллақачон амалга оширилган - автомобилсозлик, кимё, металлургия, тиббиёт, целлюлоза-қоғоз ва бошқа саноат тармоқларидаги лойиҳалар бор.
Эслатиб ўтмиз, бугун Қирғизистоннинг Чолпон-Ота шаҳрида ЕОИИ бош вазирлари учрашуви бўлиб ўтди. Унда ЕОИИ давлатлари вазирларидан ташқари Ўзбекистон ва Куба кузатувчи мақомида Озарбайжон меҳмон мақомида иштирок этди.