Ереван савдо марказидаги портлаш: 4 киши қўлга олинди

© Sputnik / Медиабанкка ўтишВ ТЦ "Сурмалу" в Ереване произошёл взрыв
В ТЦ Сурмалу в Ереване произошёл взрыв - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2022
Oбуна бўлиш
Савдо марказида 14 август куни содир бўлган портлаш натижасида сўнгги маълумотларга кўра, 16 киши ҳалок бўлган, 63 киши жароҳатланган.
ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Еревандаги “Сурмалу” савдо марказида юз берган портлаш иши доирасида тўрт киши қўлга олинди. Бу ҳақда Арманистон Бош прокуратураси сайтида хабар берилган. РИА Новости
Савдо марказида 14 август куни содир бўлган портлаш натижасида сўнгги маълумотларга кўра, 16 киши ҳалок бўлган, 63 киши жароҳатланган. Аввалроқ Ереван мэрияси “Сурмалу” савдо марказида пиротехника буюмлари омбори портлаганини аниқлаган эди. Шу куннинг ўзида жиноий иш очилган.
“Жиноят иши доирасида тўрт киши – икки нафари “ёнғин хавфсизлиги қоидалари ёки талабларини бузиш, эҳтиётсизлик оқибатида одам ўлимига сабаб бўлиш” моддаси бўйича, яна икки нафари “эҳтиётсизликдан ўлимга сабаб бўлиш” моддаси бўйича қўлга олинди”, дейилади Бош прокуратура хабарида.
Ушбу моддалар бўйича максимал жазо 8 йил қамоқ жазосини назарда тутади.
Янгиликлар лентаси
0