https://sputniknews.uz/20220826/belarus-samolyotlari-yadro-quroli-tashishga-tayyor---lukashenko-27509699.html
Беларусь самолётлари ядро қуроли ташишга тайёр - Лукашенко
Беларусь самолётлари ядро қуроли ташишга тайёр - Лукашенко
Sputnik Ўзбекистон
Лукашенко Беларуснинг Су-24 самолётларини ядровий қуроллар ташиш учун қайта жиҳозланганини эълон қилди. 26.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-26T20:50+0500
2022-08-26T20:50+0500
2022-08-26T20:50+0500
дунёда
беларусь
александр лукашенко
ядро қуроли
ҳарбий
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/0c/26119606_0:0:2997:1686_1920x0_80_0_0_fdb8797d98bb88302129c11b6c6e59a7.jpg
ТОШКЕНТ, 26 авг – Sputnik. Беларусь президенти Александр Лукашенко ҳарбий самолётларининг бир қисмини аллақачон ядровий қуроллар ташиш учун қайта қайта жиҳозлаганини маълум қилди.Лукашенко Беларусь Ғарб таҳдидларига муносиб жавоб беришга тайёрлигини таъкидлади.Июнь ойида Беларусь раҳбари президент Владимир Путин билан учрашувда Россиядан ҳарбий самолётларни ядро каллакларини олиб ўтиш учун янгилашда ёрдам беришни сўраган эди. Унинг тушунтиришича, Минск республика чегаралари яқинида бундай қуролларни олиб юришга қодир бўлган НАТО самолётларининг ўқув парвозларидан хавотирда.2021 йил декабрида Лукашенко РИА Новости агентлигига берган интервьюсида, агар НАТО Польшада худди шундай ҳаракат қилса, Беларусь Россияга ўз ҳудудида ядро қуролини жойлаштиришни таклиф қилишини айтган эди. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Лукашенконинг сўзларини Ғарбга огоҳлантириш сифатида қабул қилиш кераклигини таъкидлади.Су-24 - бу ракета ва бомба зарбаларини, шу жумладан паст баландликларда ер ва ер усти нишонларини йўқ қилиш учун мўлжалланган, юқори ҳимояланган фронт бомбардимончи самолёти.
беларусь
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/0c/26119606_90:0:2819:2047_1920x0_80_0_0_8627ba562acd53b2efb8c255cf8ed324.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, беларусь, александр лукашенко, ядро қуроли, ҳарбий
дунёда, беларусь, александр лукашенко, ядро қуроли, ҳарбий
Беларусь самолётлари ядро қуроли ташишга тайёр - Лукашенко
Лукашенко Беларуснинг Су-24 самолётларини ядровий қуроллар ташиш учун қайта жиҳозланганини эълон қилди.
ТОШКЕНТ, 26 авг – Sputnik. Беларусь президенти Александр Лукашенко ҳарбий самолётларининг бир қисмини аллақачон ядровий қуроллар ташиш учун қайта қайта жиҳозлаганини маълум қилди.
"Бир пайтлар Путин ва мен Санкт-Петербургда Беларуссиянинг Су-24 самолётларини ядровий қурол олиб юришлари мослаштирамиз деб айтган эдик. Нима деб ўйлайсиз, биз шунчаки сафсата қилганмидик? - Ҳаммаси тайёр!", деб давлат раҳбарининг сўзларидан иқтибос келтиради Sputnik Беларусь.
Лукашенко Беларусь Ғарб таҳдидларига муносиб жавоб беришга тайёрлигини таъкидлади.
Июнь ойида Беларусь раҳбари президент Владимир Путин билан учрашувда Россиядан ҳарбий самолётларни ядро каллакларини олиб ўтиш учун янгилашда ёрдам беришни сўраган эди. Унинг тушунтиришича, Минск республика чегаралари яқинида бундай қуролларни олиб юришга қодир бўлган НАТО самолётларининг ўқув парвозларидан хавотирда.
2021 йил декабрида Лукашенко РИА Новости агентлигига берган интервьюсида, агар НАТО Польшада худди шундай ҳаракат қилса, Беларусь Россияга ўз ҳудудида ядро қуролини жойлаштиришни таклиф қилишини айтган эди. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Лукашенконинг сўзларини Ғарбга огоҳлантириш сифатида қабул қилиш кераклигини таъкидлади.
Су-24 - бу ракета ва бомба зарбаларини, шу жумладан паст баландликларда ер ва ер усти нишонларини йўқ қилиш учун мўлжалланган, юқори ҳимояланган фронт бомбардимончи самолёти.