Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Захарова БМТда аксарият давлатлар нега Киевни қўлламаганини тушунтирди

© Пресс-служба МИД РФ / Медиабанкка ўтишОфициальный представитель Министерства иностранных дел России Мария Захарова
Официальный представитель Министерства иностранных дел России Мария Захарова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.08.2022
Oбуна бўлиш
Захарованинг қайд этишича, мамлакатлар Украина можароси минтақавий эмас, балки глобал муаммо эканлигини англаб етган.
ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. БМТ давлатларининг учдан икки қисмидан кўпроғи Киевнинг Россияга қарши баёнотини қўллаб-қувватламади, чунки жаҳон ҳамжамияти инқирознинг ҳақиқий кўламини тушуна бошлади. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова маълум қилди.
“Дунё буни оддий бир сабабга кўра сотиб олмаяпти: ҳамма вазият Ғарб либерал диктатураларининг Украинадан Россияга қарши мафкурада фойдаланишидан ҳам жиддийроқ эканини тушуна бошлади.
Энди хавф шу қадар юқорики, Украина атрофида Ғарб томонидан қўзғатилган вазият барча қитъалар учун ҳалокатли бўлиб қолди – муаммо шунда”, дея унинг сўзларидан иқтибос келтирган РИА Новости.
Захарованинг қайд этишича, мамлакатлар Украина можароси минтақавий эмас, балки глобал муаммо эканлигини англаб етган.
24 февралдан бери Россия Украинани денацификация ва демилитаризация қилиш бўйича ҳарбий махсус операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг вазифаси “саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Россия президентининг сўзларига кўра, якуний мақсад Донбассни озод қилиш ва Россиянинг ўзи хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишдир.
Россия армияси ДХР ва ЛХР кучлари билан биргаликда Луганск Халқ Республикасини ва Донецкнинг муҳим қисмини, жумладан Волновахани, Мариуполни ва Святогорскни бутунлай озод қилди.
Янгиликлар лентаси
0