Тошкентдан Чимёнга олиб борувчи йўл вақтинча ёпилади

Traffic cone - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.08.2022
Oбуна бўлиш
Тошкент-Чирчиқ-Чимён автомобиль йўлининг бир қисмида автомобиль ҳаракати чекланади
ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Бугун Тошкент-Чирчиқ-Чимён автомобиль йўлининг 51-километридан 53-километригача бўлган қисмида транспорт воситалари ҳаракати чeкланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Бўстонлиқ туманида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 31 йиллиги байрами тантаналари ўтказилиши муносабати билан тадбир ўтказиладиган жойларда жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш мақсад қилинган.
Шунинг учун, 25 август куни соат 17:00 дан то 23:00 га қадар Ғазалкент шаҳри ҳудудидан ўтган 4Р6 “Тошкент-Чирчиқ-Чимён” автомобиль йўлининг 51 кмдан (Газалкент шаҳрига асосий кириш йўли Букри (горбатий) кўприк олдидан) 53 кмга (Ибн Сино кўчасидаги қурилиш дўкони) қадар тўлиқ транспорт воситалари ҳаракати чeкланади.
Янгиликлар лентаси
0