https://sputniknews.uz/20220825/qirgizistonda-eoii-va-mdh-davlatlarining-birinchi-yoshlar-forumi-start-oldi--27448675.html
Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми бошланди
Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми бошланди
Sputnik Ўзбекистон
Форумда Ўзбекистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Арманистондан 250 дан ортиқ иштирокчилар қатнашмоқда. 25.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-25T10:25+0500
2022-08-25T10:25+0500
2022-08-25T10:42+0500
сиёсат
форум
қирғизистон
ўзбекистон
ёшлар
тадбиркор
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/19/27448854_336:157:1296:697_1920x0_80_0_0_0bf97468fac2f43e4c03470e7528dcb4.png
ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Қирғизистондаги Иссиқкўл бўйида Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) давлатларининг биринчи ёшлар форумига старт берилди.Унда Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Ўзбекистондан 250 дан ортиқ ёш тадбиркорлар, давлат хизматчилари ва дипломатлар, ижодкор ёшлар ҳамда талабалар бир-бирлари билан танишмоқда.Шунингдек, иштирокчилар Евроосиё интеграцияси ғояларини муҳокама қилиб, ташаббуслар билан ўртоқлашишмоқда.Тадбир доирасида иштирокчилар ЕОИИ мамлакатлари ҳукумат раҳбарларининг ўринбосарлари, ЕИК бошқаруви раиси Михаил Мясникович ва МДҲ Ижроия қўмитаси раиси Сергей Лебедев билан учрашишади.Чўлпон-Отадаги форумни Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Акылбек Жапаров ва Евроосиё иқтисодий комиссияси раиси Михаил Мясникович очиб берди.Маълумот учун, мазкур форумнинг мақсади аъзо давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш ва Евроосиё интеграцияси ғоясини оммалаштиришдан иборат.Форум ёшларнинг ўзаро ҳамкорлигини кенгайтириш, ташаббусларни амалга ошириш, ёш авлоднинг ижтимоий ва касбий ўзини-ўзи англаши учун янги имкониятлар яратишга қаратилган.
қирғизистон
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/19/27448854_327:0:1323:747_1920x0_80_0_0_c0c39298f6d3dec67f9de327dfbbb290.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, форум, қирғизистон, ўзбекистон, ёшлар, тадбиркор
сиёсат, форум, қирғизистон, ўзбекистон, ёшлар, тадбиркор
Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми бошланди
10:25 25.08.2022 (янгиланди: 10:42 25.08.2022) Форумда Ўзбекистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Арманистондан 250 дан ортиқ иштирокчилар қатнашмоқда.
ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Қирғизистондаги Иссиқкўл бўйида Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) давлатларининг биринчи ёшлар форумига старт
берилди. Унда Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Ўзбекистондан 250 дан ортиқ ёш тадбиркорлар, давлат хизматчилари ва дипломатлар, ижодкор ёшлар ҳамда талабалар бир-бирлари билан танишмоқда.
Шунингдек, иштирокчилар Евроосиё интеграцияси ғояларини муҳокама қилиб, ташаббуслар билан ўртоқлашишмоқда.
Тадбир доирасида иштирокчилар ЕОИИ мамлакатлари ҳукумат раҳбарларининг ўринбосарлари, ЕИК бошқаруви раиси Михаил Мясникович ва МДҲ Ижроия қўмитаси раиси Сергей Лебедев билан учрашишади.
Чўлпон-Отадаги форумни Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Акылбек Жапаров ва Евроосиё иқтисодий комиссияси раиси Михаил Мясникович очиб берди.
Маълумот учун, мазкур форумнинг мақсади аъзо давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш ва Евроосиё интеграцияси ғоясини оммалаштиришдан иборат.
Форум ёшларнинг ўзаро ҳамкорлигини кенгайтириш, ташаббусларни амалга ошириш, ёш авлоднинг ижтимоий ва касбий ўзини-ўзи англаши учун янги имкониятлар яратишга қаратилган.