https://sputniknews.uz/20220825/nato-mavjudligi-katta-fojia--aqsh-sobiq-senatori-27460776.html
НАТО мавжудлиги катта фожиа – АҚШ собиқ сенатори
НАТО мавжудлиги катта фожиа – АҚШ собиқ сенатори
Sputnik Ўзбекистон
Виржиния штати собиқ сенатори Финляндия ва Швециянинг НАТОга кириши орқали альянснинг янада кенгайишини “даҳшатли” деб атаган. 25.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-25T15:37+0500
2022-08-25T15:37+0500
2022-08-25T15:37+0500
дунёда
ақш
нато
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/1f/24915512_0:174:3023:1874_1920x0_80_0_0_0a4e8c872d6c00db492a9060d0f32f76.jpg
ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Шимолий Атлантика шартномаси ташкилоти (НАТО)нинг мавжудлиги бутун Ғарб цивилизациясининг энг катта фожиаларидан биридир. Бу ҳақда Америка Қўшма Штатларининг Виржиния штатидаги собиқ сенатори Ричард Блэк маълум қилди. Шунингдек, cиёсатчи Финляндия ва Швециянинг НАТОга кириши орқали альянснинг янада кенгайишини “даҳшатли” деб атади.Маълумот учун, июнь ойи охирида Мадридда бўлиб ўтган Шимолий Атлантика альянси саммити олдидан Стокгольм, Хельсинки ва Анқара Швеция ва Финляндиянинг иттифоққа қўшилиши бўйича музокаралар бошланишини таъминловчи хавфсизлик меморандумини имзолади.Улар терроризмга қарши курашда ҳамкорликни кучайтириш, жумладан, Туркияда тақиқланган Курдистон ишчилар партиясига (ПКК) қарши чоралар кўриш, маълумот алмашиш ва экстрадиция бўйича келишувга келишиб олди. Анқара аввалроқ Стокгольм ва Хельсинкининг ПККни қўллаб-қувватлашидан қўрқиб, аъзолик жараёни бошланишини тўхтатиб турди.Шу билан бирга, Москва иттифоқнинг мақсади қарама-қаршилик эканини бир неча бор таъкидлаган. Кремль матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, блокнинг янада кенгайиши Европа учун катта хавфсизликни ваъда қилмайди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/1f/24915512_146:0:2877:2048_1920x0_80_0_0_aadc9e3187735d88ebd80b04c4184f9d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, ақш, нато
НАТО мавжудлиги катта фожиа – АҚШ собиқ сенатори
Виржиния штати собиқ сенатори Финляндия ва Швециянинг НАТОга кириши орқали альянснинг янада кенгайишини “даҳшатли” деб атаган.
ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Шимолий Атлантика шартномаси ташкилоти (НАТО)нинг мавжудлиги бутун Ғарб цивилизациясининг энг катта фожиаларидан биридир. Бу ҳақда Америка Қўшма Штатларининг Виржиния штатидаги собиқ сенатори Ричард Блэк маълум қилди.
“Менимча, Ғарб цивилизациясининг энг катта фожиаларидан бири НАТОнинг Варшава шартномаси ташкилоти билан бир вақтда ўз фаолиятини тўхтатмагани эди. Ўтмишда маълум вақт давомида НАТО ижобий куч бўлган, аммо ҳозир у халқаро муносабатлардаги беқарорлаштирувчи элементга айланди”, - деди Блэк РИА Новостига берган интервьюсида.
Шунингдек, cиёсатчи Финляндия ва Швециянинг НАТОга кириши орқали альянснинг янада кенгайишини “даҳшатли” деб атади.
Маълумот учун, июнь ойи охирида Мадридда бўлиб ўтган Шимолий Атлантика альянси саммити олдидан Стокгольм, Хельсинки ва Анқара Швеция ва Финляндиянинг иттифоққа қўшилиши бўйича музокаралар бошланишини таъминловчи хавфсизлик меморандумини имзолади.
Улар терроризмга қарши курашда ҳамкорликни кучайтириш, жумладан, Туркияда тақиқланган Курдистон ишчилар партиясига (ПКК) қарши чоралар кўриш, маълумот алмашиш ва экстрадиция бўйича келишувга келишиб олди. Анқара аввалроқ Стокгольм ва Хельсинкининг ПККни қўллаб-қувватлашидан қўрқиб, аъзолик жараёни бошланишини тўхтатиб турди.
Шу билан бирга, Москва иттифоқнинг мақсади қарама-қаршилик эканини бир неча бор таъкидлаган. Кремль матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, блокнинг янада кенгайиши Европа учун катта хавфсизликни ваъда қилмайди.