https://sputniknews.uz/20220825/italiya-fuqarosida-bir-vaqtning-ozida-covid-19-maymun-chechagi-va-oiv-aniqlandi-27473359.html
Италия фуқаросида бир вақтнинг ўзида COVID-19, маймун чечаги ва ОИВ аниқланди
Италия фуқаросида бир вақтнинг ўзида COVID-19, маймун чечаги ва ОИВ аниқланди
Sputnik Ўзбекистон
Италия фуқаросида бир вақтнинг ўзида COVID-19, маймун чечаги ва ОИВ аниқланди
2022-08-25T20:58+0500
2022-08-25T20:58+0500
2022-08-25T20:58+0500
дунёда
маймун чечаги
оив
covid-19 умумжаҳон пандемияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/1c/21977710_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_6a52ba2b2712c43ef19fb4b0071e6d29.jpg
ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Италияда 36 ёшли беморга бир вақтнинг ўзида COVID-19, маймун чечаги ва ОИВ ташхиси қўйилди. Мутахассислар буни тиббиёт тарихидаги илк ҳолат, деб баҳоламоқда.Қайд этилишича, организмда аниқланган инфекцияларнинг бундай комбинацияси бемор саломатлигига қанчалик хавфли таъсир кўрсатиши хусусида ҳали ҳеч қандай далиллар йўқ.Тиббий текширувлар давомида унда СOVID-19 қайд этилган. Бироқ шу куннинг иккинчи ярмида бемор чап қўлида тошмалар пайдо бўла бошлаган.Эртаси куни эса деярли бутун танани оғриқ берувчи пуфакчалар қоплаган. Қўшимча текширувлардан сўнг у маймун чечаги вируси ва ОИВ инфекциясини ҳам юқтиргани аниқланди.Аслида маймун чечагининг ОИВга чалинган беморларда қайд этилиши аввалроқ маълум бўлганди. Аммо бу комбинацияга коронавирус ҳам қўшилиши мутахассислар учун янгилик бўлди.Айни пайтда олимлар мазкур ҳолатни чуқурроқ ўрганиш юзасидан тегишли тадқиқотлар олиб бормоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/1c/21977710_171:0:2900:2047_1920x0_80_0_0_5ffc53f963d3ca13cdade5834d603646.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
италия фуқаросида бир вақтнинг ўзида covid-19, маймун чечаги ва оив аниқланди
италия фуқаросида бир вақтнинг ўзида covid-19, маймун чечаги ва оив аниқланди
Италия фуқаросида бир вақтнинг ўзида COVID-19, маймун чечаги ва ОИВ аниқланди
Мутахассислар буни тиббиёт тарихидаги илк ҳолат, деб баҳоламоқда.
ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Италияда 36 ёшли беморга бир вақтнинг ўзида COVID-19, маймун чечаги ва ОИВ ташхиси қўйилди. Мутахассислар буни тиббиёт тарихидаги илк ҳолат, деб
баҳоламоқда. Қайд этилишича, организмда аниқланган инфекцияларнинг бундай комбинацияси бемор саломатлигига қанчалик хавфли таъсир кўрсатиши хусусида ҳали ҳеч қандай далиллар йўқ.
Маълум бўлишича, Италия фуқароси бир муддат аввал Испанияга беш кунлик саёҳатга борган. Сафардан қайтгач, тўққиз кун давомида тана ҳарорати 39 даражага кўтарилиб, томоқ ва бош оғриғи ҳамда ҳолсизликдан азият чеккан.
Тиббий текширувлар давомида унда СOVID-19 қайд этилган. Бироқ шу куннинг иккинчи ярмида бемор чап қўлида тошмалар пайдо бўла бошлаган.
Эртаси куни эса деярли бутун танани оғриқ берувчи пуфакчалар қоплаган. Қўшимча текширувлардан сўнг у маймун чечаги вируси ва ОИВ инфекциясини ҳам юқтиргани аниқланди.
Аслида маймун чечагининг ОИВга чалинган беморларда қайд этилиши аввалроқ маълум бўлганди. Аммо бу комбинацияга коронавирус ҳам қўшилиши мутахассислар учун янгилик бўлди.
Айни пайтда олимлар мазкур ҳолатни чуқурроқ ўрганиш юзасидан тегишли тадқиқотлар олиб бормоқда.