https://sputniknews.uz/20220825/chotqol-toglarida-27462336.html
Чотқол тоғларида ўрта ва юқори палеолит даврига оид кўплаб тош қуроллар топилди - фото
Чотқол тоғларида ўрта ва юқори палеолит даврига оид кўплаб тош қуроллар топилди - фото
Sputnik Ўзбекистон
Археологик дала қидирув тадқиқот ишлари натижасида Оҳангарон дарёси ҳудудидан “Кўксарой 2” манзили аниқланди. 25.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-25T17:35+0500
2022-08-25T17:35+0500
2023-04-05T18:39+0500
жамият
ўзбекистон фанлар академияси (ўфа)
археологик топилма
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/17/76/177689_0:167:3049:1882_1920x0_80_0_0_fffd0eb035405f6964e2dc48b6371224.jpg
ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Ўзбекистоннинг шарқий қисмидаги Чотқол тоғлари ҳудудидан ўрта ва юқори палеолит даври хусусиятларини акс эттирувчи кўплаб тош қуроллар топилди. Бу ҳақида Фанлар академияси хабар берди.Айтилишича, археологик дала қидирув тадқиқот ишлари натижасида Оҳангарон дарёси ўрта оқими, ўнг соҳилида жойлашган янги палеолит ёдгорлиги, “Кўксарой 2” манзили аниқланди.Тадқиқотлар натижасида ўрта ва юқори палеолит даври хусусиятларини акс эттирувчи кўплаб тош қуроллар мажмуаси қўлга киритилди.Маълумот учун, археологик дала қидирув тадқиқот ишлари Россия Фанлар академияси Сибир бўлими Археология ва этнография институти, Полшанинг Варшава университети археология факултети ва Ўзбекистон Фанлар академияси Миллий археология маркази томонидан олиб борилди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/17/76/177689_159:0:2890:2048_1920x0_80_0_0_b8699fc938c50ecc8d3ee4c15a63ca28.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон фанлар академияси (ўфа), археологик топилма, россия
жамият, ўзбекистон фанлар академияси (ўфа), археологик топилма, россия
Чотқол тоғларида ўрта ва юқори палеолит даврига оид кўплаб тош қуроллар топилди - фото
17:35 25.08.2022 (янгиланди: 18:39 05.04.2023) Археологик дала қидирув тадқиқот ишлари натижасида Оҳангарон дарёси ҳудудидан “Кўксарой 2” манзили аниқланди.
ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Ўзбекистоннинг шарқий қисмидаги Чотқол тоғлари ҳудудидан ўрта ва юқори палеолит даври хусусиятларини акс эттирувчи кўплаб тош қуроллар топилди. Бу ҳақида Фанлар академияси хабар
берди. Айтилишича, археологик дала қидирув тадқиқот ишлари натижасида Оҳангарон дарёси ўрта оқими, ўнг соҳилида жойлашган янги палеолит ёдгорлиги, “Кўксарой 2” манзили аниқланди.
Тадқиқотлар натижасида ўрта ва юқори палеолит даври хусусиятларини акс эттирувчи кўплаб тош қуроллар мажмуаси қўлга киритилди.
"Тупроқ намуналари таҳлили “Кўксарой 2” нинг ёши 70-20 минг йилликларни ўз ичига олганини кўрсатди. Ушбу ёдгорлик Ўрта Осиёнинг ўрта палеолитдан юқори палеолитга ўтиш даврига дахлдор мунозарали масалаларни ўртага ташламоқда”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, археологик дала қидирув тадқиқот ишлари Россия Фанлар академияси Сибир бўлими Археология ва этнография институти, Полшанинг Варшава университети археология факултети ва Ўзбекистон Фанлар академияси Миллий археология маркази томонидан олиб борилди.