Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

БМТ Киев кассетали ўқ-дорилар қўллагани ҳақида шикоят олди

© Sputnik / Виктор Антонюк / Медиабанкка ўтишРазминирование села Избицкое в Харьковской области
Разминирование села Избицкое в Харьковской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.08.2022
Oбуна бўлиш
Мэри Уорхэм: Бизда ер усти миналаридан фойдаланилганлигига оид далиллар бор.
ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг қуролсизланиш тадқиқот институти Украина кучлари томонидан кассетали ўқ-дорилар қўллангани ҳақида иккита ишончли шикоят олди. Бу ҳақда институт маърузачиси Мэри Уорхэм маълум қилди.
“Украина қўшинларининг Донбассда кассетали ўқлардан фойдаланишига келсак, бу масала бўйича қўшимча маълумот бериш керак. Бизда ер усти миналаридан фойдаланилганлигига оид далиллар бор. Бизга суиистеъмоллик бўйича иккита шикоят келиб тушди, улар ҳисоботга киритиш учун етарлича ишончли, аммо менда бу ҳақда қўшимча далиллар йўқ”, деди у.
Далилларни йиғиш учун Донбассга сафар қилиш имконияти ҳақида сўралганда, маърузачилар жавоб беришдан бош тортган.
ДХР ҳукуматининг Ўт очишни тўхтатишни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бирлашган маркази (СЦКК) Украина қўшинлари томонидан республика шаҳарларида “Лепесток” миналари билан анжомланган кассетали ўқ-дорилардан фойдаланиш ҳолатини бир неча бор қайд этган. Россия Федерациясининг БМТдаги доимий ваколатхонаси аввалроқ Хавфсизлик кенгашида Киев томонидан Донбассдаги тинч аҳолига қарши “Лепесток” пиёдаларга қарши миналардан фойдалангани ҳақидаги хат тарқатган эди. Мактуб БМТ Бош котибига ҳам юборилган.
Украина 2005 йилда пиёдаларга қарши миналардан фойдаланиш, захиралаш ва ишлаб чиқаришни тақиқловчи Оттава конвенциясини ратификация қилган. Шундай қилиб, Киев халқаро мажбуриятларини бузмоқда.
Янгиликлар лентаси
0