АрМИ-2022 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2022
АРМИ-2022
АРМИ - 2022: VIII Халқаро армия ўйинлари, 13-27 август, 2022 йил.

"АрМИ—2022": Ўзбекистон “Танк биатлони” финалига чиқди

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишФорум "Армия-2022". Танковый биатлон
Форум Армия-2022. Танковый биатлон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.08.2022
Oбуна бўлиш
Россия, Беларус, Хитой ва Ўзбекистон ярим финал натижаларига кўра энг яхши натижа кўрсатиб 27 август куни бўлиб ўтадиган финал мусобақаларига йўл олди.
ТОШКЕНТ, 25 авг - Sputnik. Ўзбекистон танкчилар жамоаси танк биатлони финалига чиқди, деб хабар қилмоқда Мудофаа вазирлиги.
Москва вилоятининг "Алабино" полигонида “Танк биатлони” мусобақасининг ярим финал баҳси беллашувлари якунига етди. Унинг натижасига кўра 4 жамоа финалга чиқди.
24 август куни бўлиб ўтган биринчи гуруҳ беллашувларида Россия, Беларус, Ўзбекистон ва Мўғулистон жамоалари иштирок этиб қуйидаги натижаларни қайд этишган эди.
1.
Россия – 1 соат 29 дақиқаю 59 сония;
2.
Беларус – 1 соат 39 дақиқаю 29 сонияда;
3.
Ўзбекистон – 1 соат 53 дақиқаю 39 сония;
4.
Мўғулистон – 2 соат 4 дақиқаю 39 сония.
25 август куни ярим финалнинг иккинчи гуруҳ баҳслари бўлиб ўтди. Унда Хитой, Озорбайжон, Ветнам ва Қозоғистон вакиллари ўзаро беллашди. Натижалар эса қуйидагича:
1.
Хитой – 1 соат 51 дақиқаю 57 сония;
2.
Озорбайжон – 1 соат 57 дақиқаю 39 сонияда;
3.
Ветнам – 2 соат 10 дақиқаю 1 сония;
4.
Қозоғистон – 1 соат 54 дақиқаю 53 сония.
Мусобақа низомига кўра, ярим финалда ҳар иккала гуруҳ ичидан энг яхши натижа кўрсатган 4 та иштирокчи жамоа финалга йўл олади. Бугун ўша жамоалар номи аниқ бўлди. Булар: Россия, Беларус, Хитой ва Ўзбекистон.
Финал баҳси 27 август куни бўлиб ўтади.
Маълумот учун, АрМИ халқаро ҳарбий ўйинларининг “Танк биатлони” мусобақасида Ўзбекистон 2019 йилдан бошлаб иштирок этмоқда. Айтиш жоизки Ўзбекистнолик танкчилар дастлабки чиқишиданоқ, иккинчи дивизионда (бошловчи жамоалар) ғалаба қозонишган эди. Бу йилги мусобақаларда эса Ўзбекистон жамоаси муносиб иштирок этиб финал йўлланмасини қўлга киритди.
Янгиликлар лентаси
0