Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

АҚШ "Азов"* жиноятлари ошкор бўлишидан қўрқади - Россия элчихонаси

© Пресс-служба Минобороны РФ / Медиабанкка ўтишСдача в плен последней группы украинских боевиков с "Азовстали"
Сдача в плен последней группы украинских боевиков с Азовстали - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.08.2022
Oбуна бўлиш
Россия элчихонасининг таъкидлашича, Қўшма Штатлар "Азов" ҳаракати ҳақидаги фактлар ошкор этилишидан қўрқади.
ТОШКЕНТ, 25 авг – Sputnik. АҚШ украиналик миллатчи полки "Азов"* устидан суд бошланишига қаршилик қилишининг сабаби - Вашингтон Азов*нинг ғайриинсоний жиноятлари ҳақидаги фактлар бутун дунёга фош бўлшидан қўрқади. Бу ҳақида Россиянинг АҚШдаги элчихонаси маълум қилмоқда.
ДХР раҳбари Денис Пушилин аввалроқ улар республикадаги ҳарбий жиноятчилар учун халқаро трибунални кечиктириш ниятида эмаслигини маълум қилганди. Унинг қайд этишича, ДХР Ташқи ишлар вазирлиги трибуналда иштирок этиш учун халқаро ҳамжамият вакилларини жалб этиш устида ишламоқда.
"Биз Украина ҳарбий жиноятчилари устидан трибунал ўтказиш билан боғлиқ яна бир асоссиз айбловларга эътибор қаратдик. Бўлажак суд ҳарбий жиноятчиларга нисбатан адолат ўрнатиш учун мўлжалланган, улар орасида Азов* полкининг нацистлари ҳам бор. Вашингтон ушбу террорчилик ташкилоти аъзоларининг ғайриинсоний хатти-ҳаракатлари тўғрисида гувоҳлик берувчи фактларни ошкора эълон қилишдан қўрқиши аниқ”, - дея таъкидлади дипломатик миссия.
Шунингдек, дипломатлар Мариуполь трибунали “Киев режимининг асл моҳиятини ёритиб бера олишига” ишонч билдиришган.
Бундан ташқари, элчихона Россия ва ДХР Украина қўшинлари асирларини сақлашда Женева конвенцияси талабларига тўлиқ риоя қилинаётганини алоҳида таъкидлаб ўтган.
* Россияда тақиқланган террорчи ташкилоти
Янгиликлар лентаси
0